Россияни тарк этаётган видео ўйинлар

Россияни тарк этаётган видео ўйинлар

GTA ва Red Dead Redemption ўйинлари билан машҳур Rockstar Games расмий веб-сайтида ўйинларга обуна бўлмоқчи бўлганлар "Бу ўйин мамлакатингиз ёки минтақангизда мавжуд эмас" деган хабарга дуч келишмоқда, лекин компания бунга расмий муносабат билдирмаган. Аввалги сотиб олинган ўйинлар муаммосиз ишламоқда. 

Ўзининг Battlefield номли отишма жанридаги ўйинлари билан машҳур бўлган EA (Electronic Arts) ўз блогида "Бу можаро давом этар экан, биз Россия ва Белоруссияда ўйинларимиз ва контентимиз, жумладан, виртуал валюта тўпламлари сотилишини тўхтатишга қарор қилдик." дея хабар қолдирган. 

Call of Duty, World of Warcraft ва Diablo каби видео ўйинлари ишлаб чиқарувчиси Activision Blizzard ҳам "Ушбу можаро давом этар экан, биз Россиядаги ўйинларимизнинг янги сотувларини тўхтатиб қўйишини эълон қиламиз." деб хабар берган. 

Activision Blizzard'дан кейиноқ Epic Games ҳам Россияда ўз ўйинлари савдосини тўхтатаётганлигини маълум қилди. Таъкидлаш жоизки, Epic Games россиялик ўйинчиларни бан қилмаслигини айтиб ўтган. 

Ўз маҳсулотлари ва хизматларини Россияга етказиб беришни тўхтатган Microsoft'нинг Minecraft ўйини Россиядаги Google Play ва App Store дўконларидан ўчириб ташланган. 

Cyberpunk 2077 номли илмий-фантастик видео ўйинларни ишлаб чиқарган Полшанинг CD Projekt нашриёти пайшанба куни ўз ўйинларининг Россия ва Белоруссиядаги барча сотувларини тўхтатишини айтди. Шунингдек, у мамлакатлардаги GOG видео ўйинлар онлайн дўкони орқали ҳам барча сотувларни тўхтатиб қўяди. 

Steam платформасида олтинчи энг кўп ўйналаётган бўлиб турган Elden Ring видео ўйини россиялик ўйинчилар Steam кутубхонасидан йўқолиб қолмоқда ва уларга ўйинни сотиб олган пуллари қайтариб берилмоқда. 

ЎҚИНГ: Россия FIFA'дан ҳам чиқариб юборилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!