Россияни тарк этиш навбати Microsoft'га келди

Россияни тарк этиш навбати Microsoft'га келди

Apple ва Googleдан кейин Microsoft Россияни тарк этаётган навбатдаги компания бўлди. Жума куни Microsoft президенти Бред Смит Россияда компания маҳсулотлари ва хизматларининг барча янги савдолари тўхтатилаётганини тасдиқлади. 

"Бутун дунё каби биз ҳам Украинадаги урушдан келаётган тасвирлар ва янгиликлардан даҳшатга тушамиз, ғазабланамиз ва қайғурамиз ҳамда Россиянинг бу асоссиз ва ноқонуний босқинини қоралаймиз. Бугун биз Россияда Microsoft маҳсулотлари ва хизматларининг барча янги сотувларини тўхтатиб қўйишимизни эълон қиламиз." дейилади компания блог постида. 

Бундан ташқари компания АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ҳукуматлари билан ҳамкорликда ишлаётганлигини ва уларнинг санкциялар бўйича қарорларига мувофиқ Россиядаги бизнесининг кўп жиҳатларини тўхтатаётганлигини маълум қилган, лекин компания айнан қайси бизнеслари, сотувлари ва хизматларини кўрсатишни тугатаётганлигини айтмаган. 

ЎҚИНГ: Яна икки техногигант компания Россия бозорини тарк этди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!