Россиянинг энг қиммат интернет-компанияларидан бири Ўзбекистонга кирмоқчи

  •   DiMaX
  •  2130
  •  04.04.2019 18:36

Россиянинг энг қиммат интернет-компанияларидан бири Ўзбекистонга кирмоқчи

Россиядаги Wildberries интернет-магазини 2019 йилда Европа Иттифоқи ва МДҲ мамлакатлари бозорларига кириб боришни режалаштирмоқда. Бу хусусда «ТАСС» хабарига таяниб Spot.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: «Uzcard» ва «Мир» кобейжинг карталари: пластик карталаримиз энди Россия банкларида ҳам ўтадиган бўлади!

Мазкур интернет-компаниянинг асосчиси ва бош директори Татьяна Бакальчук «Россия-24» телеканалига берган интервюсида маълум қилган.

«Бу йил биз Европага, имконияти пайдо бўлса МДҲнинг бошқа мамлакатларига ҳам чиқишни режалаштирмоқдамиз. У ерда ўз фаолиятимизни бошлаш учун бир неча мамлакатлар бор, лекин ҳозирча айнан қайсилари эканлиги ҳақида гапирмайман», – дейди интернет-магазин эгаси.

Бакальчук компания дўконлари пайдо бўлиши мумкин бўлган мамлакатлар орасида Озарбайжон, Грузия ва Ўзбекистон борлигини маълум қилди.

Wildberries интернет-магазини турли хил тоифадаги маҳсулотларни сотиш билан шуғулланади, шу жумладан, ўйинчоқлар, спорт ва болалар озуқаси, электроника, китоблар ва ҳоказо.

2018 йилда компания даромади 1,7 миллиард АҚШ долларига етди, Татьяна Бакальчук эса Wildberries’нинг ягона эгасидир. Йил якунларига кўра, Wildberries Россиянинг энг қиммат интернет-компаниялари рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади; Бакальчук бўлса Россиянинг иккинчи миллиардер аёлига айланди.

ЎҚИНГ: Дунёнинг энг қиммат брендлари эълон қилинди: Apple кучли учликда, лекин етакчи бошқа!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.