Ростовлик олимлар каламуш ёрдамида террорчиликнинг олдини олмоқчи

Ростовлик олимлар каламуш ёрдамида террорчиликнинг олдини олмоқчи

Каламушнинг ҳид билиш қобилияти инсонга нисбатан бир неча баробар кучлилиги кўпчиликка маълум. Ростовлик олимлар кемирувчининг айнан шу хусусиятига таяниб, террорчиликка қарши махсус лойиҳа устида ишламоқда. Каламушнинг бошига махсус микрочип жойланади. Жонивор портловчи ёки гиёҳванд модда исини олганида унинг вужудидаги ўзгаришни датчик мониторга узатади.

Эслатиб ўтамиз, кемирувчилар ёрдамида қонунбузарликка қарши курашиш услуби янги эмас. Масалан, Исроилда оғмахон аэропортдаги юкларни текширувдан ўтказади. Таиланд, Мозамбик, Ангола ва Камбоджада эса кемирувчилар мина қидирувчиликка ўргатилган.