Рўйхатни энди бошқа бренд бошқармоқда

  •   Saroy
  •  1984
  •  18.10.2018 16:07

Рўйхатни энди бошқа бренд бошқармоқда

Тест учун энг машҳур иловалардан бирининг ихтирочилари  Android-смартфонларнинг ишлаш самарадорлиги бўйича янги рейтинг рўйхатини эълон қилди. Таъкидлаш жоизки, сентябр ойи учун тузилган ушбу рейтингда ҳеч ким кутмаган бренд тепага чиқиб олганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Бу гал рўйхатни Asus ROG Phone бошқармоқда. У кучайтирилган  Snapdragon 845’да ишлайди. Ушбу чип илғор совутиш тизимига эга. Ундан кейин Xiaomi Black Shark ўйин смартфони жой олди, у  оддий Snapdragon 845 чипи ва совутиш тизимига эга бўлиб, бир неча ойдан буён рўйхат бошини ҳеч кимга бермай келаётган эди.   

Ўйин смартфонларининг рўйхат тепасида туришидан ҳайратланмаса ҳам бўлади. Чунки улар шунинг учун махсус яратилган. Аммо, энг долзарб флагман деб аталаётган Samsung Galaxy Note9’нинг еттинчи ўриндан жой олганини ҳақиқий маънода ҳайратланарли деса бўлади.

ЎҚИНГ:AnTuTu’да энг кучли, аммо арзон флагман – Xiaomi Pocophone F1’ни синаб кўришди! («жонли» видео)

Уни ҳатто, OnePlus 6 ҳам осонгина қувиб ўтди ва учунчи ўринни эгаллади. Бунга сабаб эса, OnePlus 6 моделининг ичи ҳақиқий маънода флагманчасида бўлганидир. Топ даражадаги процессор Snapdragon 845 ва 6 ёки 8 ГБ тезкор хотира. microSD Картасини қўшиш мумкин эмас, шу боис фақат ички хотираси 64, 128 ёки 256 ГБ бўлганларини топиш мумкин.

Бешинчи ўринни iPhone X’нинг нусхасига айланган Xiaomi Mi 8 олди. Ушбу қурилма 6,21-дюймли дисплейга эга, формати  2248x1080 пикселли. Шунингдек, смартфон Qualcomm Snapdragon 845 чипи билан жиҳозланган бўлиб, хотира сиғими 6 ГБ ва батарея сиғими 3400 мАч.

Кучли ўнликка  ASUS ZenFone 5Z  ҳам кирди. Янги мобил платформаси Qualcomm Snapdragon 845 базасида ишлайди, ҳатто сунъий интеллекти ҳам бор. Экрани катта, қўш камераси флагманчасига. Шундай кучли аппарат бўлгани билан,  ZenFone 5Z ўзининг арзон нархи билан ҳамманинг эътиборини ўзига тортмоқда.

ЎҚИНГ:Apple яна AnTuTu’да мутлақ рекорд ўрнатди – бу гал iPhone XS Max!

Mi Mix 2S эса тўққизинчи ўринни эгаллаб, компания раҳбариятини яна бир бор хурсанд қилди. Чунки, ушбу ҳавас уйғотадиган ўнлик “клубида”  Xiaomi’дан яна бир модел борда. Қурилма қиммат Snapdragon 845 процессорида ишлайди. Қолаверса, қурилма оптик зумли асосий қўш камера билан жиҳозланган, аккумулятор сиғими 3400 мАч.

Рейтинг рўйхатини Xiaomi’нинг яна бир модели Pocophone F1 тўлдириб турибди. Ушбу смартфон  6,18-дюймли қирқмаси бор экранга эга. Чип эса Snapdragon 845 бўлиб, у 2,8 ГГц частотасида ишлайди. Асосий қўш камера 12+5 мегапикселга эга ва селфи учун ҳам  20 мегапикселли камераси бор.

Хуллас, сентябр ойи рейтинггида шубҳасиз ўйин смартфонлари лидерлик қилмоқда. Шундай экан, агар ҳақиқатан ҳам кучли смартфон харид қилмоқчи бўлсангиз, айнан шундай аппаратларни мўлжал қилинг. Бундан ташқари, рўйхатда охирги  икки ўринни эгаллаган  икки моделга – “қария” Mi Mix 2S ҳамда “арзон” Pocophone F1’га эътибор қаратинг. Нархи арзон, лекин бозордаги энг кучли смартфонлар ўнлигига киради.

Айтиш керакки, кучлилар рўйхатига кирувчи флагманларни тақдим этган компанияларнинг аксарият моделлардаги смартфонлари Ўзбекистонда ҳам сотилмоқда. Terashop.uz интернет-дўконимизда Xiaomi ва Meizu, шунингдек, келаси ойнинг етакчиси бўлиши кутилаётган Huawei ҳамда, барча учун оммабоп Samsung смартфонларини онлайн харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ:AnTuTu рейтинги: Android-смартфонларнинг янги рекордчисини қарши олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!