RTX 4080 ва RTX 4090 тақдим қилинди

RTX 4080 ва RTX 4090 тақдим қилинди

Кеча бўлиб ўтган Geforce Beyond тақдимотида Nvidia расман RTX 4080 ва RTX 4090 видеокарталарини намойиш қилди. Компаниянинг RTX 40 сериясидаги янги авлод видеокарталари энг биринчи компютер дастурчиси номи билан аталган Ада Ловелаcе архитектурасининг янги, учинчи авлодига асосланган бўлиб, улар GDDR6Х хотираси билан келади.

Сериядаги энг юқори даражадаги RTX 4090 модели 24ГБ хотирага эга. Гарчи у RTX 3090 Ti видеокартаси билан бир хил қувват сарфласа ҳам, у аввалгисидан кўра 2-4 карра тезроқ ишлайди. Унинг капоти остида 16,384 CUDA ядроси, 2,52 гигагерцгача кўтарила оладиган 2,23 гигагерцли асосий соат частотаси, 1,321 Tensor-TFLOP, 191 RТ-TFLOP ва 83 Shader-TFLOP'лар мавжуд. RTX 4090 12 октабрдан $1,599 нархда сотувга чиқарилади.

RTX 4080 икки хил: 12ГБ ва 16 ГБ хотирали моделларда тақдим қилинди. Nvidia улар RTX 3080 Ti'дан кўра 2-4 карра тезроқ ишлашини айтмоқда. 12 ГБ хотирали модел 7,680 CUDA ядроси, 2,61 гигагерцгача чиқа оладиган 2,31 гигагерцли асосий соат частотаси, 639 Tensor-TFLOP, 92 РТ-TFLOP ва 40 Shader-TFLOP билан $899 нархда, 16 ГБ хотирали модел эса 9,728 CUDA ядроси, 2,51 гигагерцгача чиқадиган 2,21 гигагерцли асосий соат частотаси, 780 Tensor-TFLOP, 113 RТ-TFLOP ва 49 Shader-TFLOP билан $1,199 нархда ноябр ойида чиқарилади. 

ЎҚИНГ: Янги чиққан iPhone 14 қийноққа солинди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!