Руҳий бузилишларнинг қайси турларини даволашда қандай видеоўйинлар фойдали?

  •   DiMaX
  •  755
  •  18.06.2021 15:29

Руҳий бузилишларнинг қайси турларини даволашда қандай видеоўйинлар фойдали?

Видеоўйинлар мияни ривожлантиришини олимлар Dota 2 мисолида исботлаб беришган эди. Энди эса кибер-ўйинлар турли руҳий хасталикларга чалинган кишиларни даволашда ҳам қўл келиши аниқланди.

ЎҚИНГ: Илон Маск руҳий касалликка чалинганлигини эълон қилди

Ирландиядаги Lero тадқиқот маркази мутахассислари видеоўйинларнинг инсон руҳий саломатлигига таъсирини махсус ўрганишди. Илмий иш натижалари кўпчилик кутганидан бошқачароқ чиқди.

Тадқиқот хулосаларига қараганда, оммабоп кибер-ўйинлар бир қатор руҳий бузилиш турларини даволашга кўмак берувчи қулай, арзон ва самарали ёрдамчи восита экан. Олимлар ҳатто турли жанрлардаги ўйинлар муайян турдаги руҳий муаммони бартараф этишда яхшироқ наф беришини ҳам аниқлашди.

Унга кўра:

  • Ёлғизлик синдромини бошидан кечираётганларга шутерлар, ролли ва онлайн ўйинлар тавсия этилади.
  • Кишининг когнитив қобилиятларини яхшилаш учун шутер, стратегия, фитнес-ўйинлар ҳамда платформерлар маъқул келади.
  • Шундай турлардаги ўйинлар яна дислексия (ёзма нутқнинг ва матнни англашнинг бузилиши) ҳолатини камайтириб, кўриш орқали англаш қобилиятини яхшилайди.
  • Булардан ташқари, юқоридаги жанрларга мансуб барча ўйинлар хавотирнинг камайишига ва кайфиятнинг кўтарилишига ҳам ҳисса қўшади.

Демак, энди кимдир сизнинг ўйинларга ҳаддан ортиқ берилиб кетаётганингизни айтса, унга бемалол мана шу хабарни жўнатаверинг!

ЎҚИНГ: Ўйин – фақат зарар эмас: 15 ёшли болакай Fortnite ўйнаб миллионерга айланди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!