Руҳият ва реаллик чегараси: кароматли туш кўриш сабаблари аниқланди

  •   Saroy
  •  3464
  •  27.08.2018 10:36

Руҳият ва реаллик чегараси: кароматли туш кўриш сабаблари аниқланди

Келажакдан  башорат қилувчи тушларга Европа аҳолисининг тўртдан бир қисми, айрим ҳисоб-китоблар бўйича эса, ярми ишонар экан. Қолаверса, кўпчилликнинг таъкидлашича улар ҳаётларида бундай тушларни ҳеч бўлмаганда бир бор кўрганлар. Олимлар бунинг бир қанча объектив ва субъектив сабаблари бор демоқдалар.

Буни мен аввал қаердадир кўрганман

Ўсмирлар шаҳарда велосипедда учишарди. Йўлда келаётганда  бир бола тўсатдан тушиндики, ҳозир у бурчакка қайрилади ва ҳовлида велосипедида турган ўзининг дўстини кўради. Унга бу манзарани ўтган куни тушда кўргандек туюлади. У буларнинг барчасини дўстларига айтиб бермоқчи бўлади, лекин  башоратчи бўлиб қолишдан чўчиб ўзини тияди.

1983 йилда швейцариялик руҳшунос  Артур Франкхойзер ўзининг кўрганларини шундай ҳикоя қилиб берди. Унинг фикрича, кароматли тушларнинг қандайдир бир қисми дежовю эффекти билан боғлиқ бўлади, яъни инсон кўрган жойда ҳам аввал бўлганини тушинади, аслида у  ерда   ҳеч қачон бўлмаган бўлса-да. Олимнинг фикрича, тушиниш ва кароматли туш кўриш ҳолатлари айниқса ўсмирлик  ёшда фаоллашади ва келгусида унинг руҳиятини шакллантиради.

ЎҚИНГ:«Mangu» пикcеллари: криптовалюта эмас, балки миллий криставалюта!

Ушбу фаразни текшириб кўришга 2002 йилда япониялик олим, Фукусими Университети тақиқотчиси Казухико Фукуда уриниб кўрди. У 122 нафар талаба орасида сўров ўтказди ва уларнинг 40 фоизи ҳаётларида ҳеч бўлмаганда бир марта кароматли туш кўрганини айтган. Тўғри уларнинг кўпчилиги башоратларга ишонишмайди. Сўровда қатнашганлар орасида ҳеч қачон келажак ҳақида туш кўрмаган, яъни дежовюга дуч келмаганлар  ҳам бор экан. Фукуданинг фикрича, одамлар шунчаки ушбу икки эффектни чалкаштириб юборадилар.

Атофимиз аломатларга тўла

Кароматли тушлар ҳақида энг қадимги адабиёт ёдгорликларида ҳам фикр юритилган. Арасту  ўзининг бир асарини айнан кароматли тушга бағишлаган. У  «тушда башорат қилиш»,  деб аталади. Ушбу асарда таъкидланишича, мазкур феноменни аниқроқ тушинтириб бериш қийин, аммо шунчаки айтилган сўзларга ишониш ҳам нотўғри.

Файлосуф  ушбу парадокснинг ечимини  қадимги римликларга хос тарзда топди, яъни туш худолар инояти, деб эълон қилиб қўя қолди.

Кўпчиллик бир марта бўлса ҳам кароматли туш кўрганини ёки бошқалар аввалдан айтиб берганини эсласа кера. Улар аксарият ҳолларда салбий      ҳодисаларга тегишли бўлади, масалан яқин қариндошининг ўлимига. Олимларнинг фикрича, инсон ўзи билмаган ҳолатда яқин кишисининг аҳволи ёмонлигига ишора берувчи ташқи кўринишидаги ўзгаришларни кўради. Бу маълумот унга ўлим ҳақида тунги қўрқувларни келтириб чиқаради. Қариндоши вафот этгандан кейин эса, туш худди башоратдик қабул қилинади.

ЎҚИНГ:Ақлли телефонлар: сунъий онг чўнтагимизда

Биз кўплаб маълумотларни ўзимиз англамаган ҳолда қабул қилаверамиз, уни эслаб қоламиз, гарчи бунга ҳаракат қилмасакда. Натижада, буларнинг барчаси тушда намоён бўлиши мумкин. Илмий жамоатчиликнинг фикрича, туш, айниқса унинг тезкор фазасида  маълумотни ўзлаштириш ёки эслаб қолишни осонлаштиради. Яна айрим тахминларга кўра, туш қийин вазифаларни ҳал қилишга ёрдам беради.

2014 йилда Эдинбург Университети (Буюкбритания) олимлари  Милан Валяшек ва  Каролин Уатт маълумотларни кўрмасдан қайта ишлаш гипотезасини текшириб кўрдилар. Улар кароматли туш кўрган кишилар ўз атрофидаги яширин белгиларни ўзи билмаган ҳолда қидириш ва таҳлил қилишга мойил бўлади, деган фикрга таяндилар. Дарвоқе, бу ғояни илк бор Арасту тилга олганди. Ва аксинча кимда ким келажак аломатларга онгли равишда эътибор қаратса, у кароматли тушларни кўрмайди. Натижада тахминларнинг бирортаси ҳам ўз тасдиғини топмади. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, тушнинг башоратлилиги  ва  аввалдан сирли фол очиш бир бирига асло боғлиқ эмас.

Кароматли тушларни ким кўп кўради

Бир йил ўтгандан кейин  Валяшек раҳбарлигидаги тадқиқотчилар  дин билан кароматли туш ўртасидаги боғлиқликни ўргандилар. Унда башоратли туш кўриш тажриба ва димографик факторлар, жумладан жинси, ёши, маълумотлилиги ҳисобга олинди.

Анкета бўйича турли ёшдаги ва турли жинсдаги 672 киши ўрганилиб, шундай хулосага келинди. Ким кўпроқ маърифатли бўлса, у кароматли тушларга шунча кам ишонади.

ЎҚИНГ:Футбол: Жаҳон чемпиони ҳозирданоқ маълум

Яна бир маълумот: кароматли тушларга ҳаммадан кўп  аёллар  ишонади, деган фараз тўғри бўлиб чиқди.

Ёши катта одамлар кароматли тушлар ҳақида кўп гапиради. Узуқ-юлуқ тушлар ҳам бунга шароит яратади.

Ҳатто бунга  медикаментларнинг ҳам алоқаси бор эканлиги маълум бўлди. Соғлом одам бир кечада  бир неча бор туш кўради, лекин ҳеч қачон эслаб қолмайди. Бироқ айрим уйқу дорилар туш структурасини ўзгартириши мумкин ва уйғонгандан кейин ҳам хотираларни сақлаб қолиши мумкин.

Бошқача изоҳ ҳам мавжуд. Масалан, кишининг  телевизор қаршисида кўзи илинди, бу вақтда унда янгиликлар берилаётганди ва унинг мияси ижодий тарзда уларни туш толаларига бириктириб юборади. Эрталаб, янгиликларни яна бир бор эшитгандан кейин, кароматли туш кўрганига ўзи ҳам ишонади.

Эҳтимоллик назариясини қўллаб кўришга уриниш ҳам қизиқдир. Масалан, тез-тез  зилзилалар бўлиб туриши сайёрамизнинг кўплаб минтақаларига хосдир. Шу боис зилзила ҳақида туш кўриш эҳтимоли ҳам йўқ нарса эмас. Асаббузарлик ҳолатлари ва сўнгги ҳавотирли ва ташвишли кунлар келгусида содир бўлиши мумкин бўлган қўрқинчли тушлар кўришга сабаб бўлиши мумкин.

Аксарият ҳолларда одам тушини башоратга менгзайди: давставвал воқеа содир бўлади, кейин у бу ҳақда тушда кўрганини «эслайди». Ҳақиқатда эса «башоратчи» ўзи англамаган ҳолда туш кўрган санани ўтмишга суриши мумкин ва туш воқедан кейин кўринган бўлиб туюлади.

Тушлар фабрикаси

Умуан бизга туш кўриш керакми? Россия Фанлар Академиясининг  Северцова номидаги экология ва эволюцияни тадқиқ қилиш институтининг таниқли олими Владимир Ковальзон ўзининг  «тушшунослик асослари» китобида шундай деб ёзади: фикрлаш ва мураккаб тўрт ўлчамли образлаш шаклланган пайтда тушлар эволюцион йўлда ортиқча нарсадек пайдо бўлган.

АҚШ ва Буюкбритания олимлари эса мияни уйғоқ вақтида шаклланган  атрофимиз моделини тушда аниқлаштирадиган виртуаль реаллик генератори билан тенглаштирдилар. Тушда мия атрофимиздаги воқеликдан хабар берувчи башоратни юзага келтиради, уни эса, албатта  текшириб кўриш лозим.

Бир кечада биз тўрттадан олтитагача 90 дақиқалик цикл билан туш кўрамиз. Туш миямиз ҳали фаол лекин ташқаридан рағбатни қабул қилмай турганда ва сигналларни мускулларга жўнатмай турганда кўрилади. Она бачадонида бўлган бола ҳам куннинг кўп вақтини ана шу ҳолатда ўтказади. Шундай қилиб туш марказий азаб тизимини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. Аммо катталарга туш кўриш нимага керак,  бунисини ҳозирча ҳеч ким билмайди

ЎҚИНГ:Олимлар телефонни ўриндан узоқроқ тутишни тавсия қилишмоқда