Рулон шаклида ўралувчи LG телевизори 2019 йилиёқ сотувга чиқади! (+«жонли» видео)

  •   DiMaX
  •  901
  •  18.12.2018 14:58

Рулон шаклида ўралувчи LG телевизори 2019 йилиёқ сотувга чиқади! (+«жонли» видео)

LG Display компанияси қайишқоқ дисплей технологиялари устида анчадан бери ишлаб келаётир. Жумладан, у худди шундай экранли – ўралувчи телевизор прототипини жорий йилнинг январида – CES 2018 кўргазмасидаёқ намойиш этган.

ЎҚИНГ: LG аллақачон буклама смартфондан ташқари ўралувчи OLED-телевизор ҳам тайёрлаган! (+«жонли» видео)

Манбаларнинг хабар беришича, худди шундай рулон-телевизор келаси йилиёқ дўконлар пештахталарига чиқади, деб ёзади Bloomberg нашри.

Ушбу телевизор диагоналига 65 дюймлик OLED панелга эга бўлиб, ишлатилмаётган пайти базавий модулга ўралиб – йиғилиб туради. Шунингдек, LG бу маҳсулотини дисплейи қисман кўринмас бўлувчи вариантда ҳам чиқариши мумкин. Масалан, кенг форматли видео намойиши пайтида 16:9 форматидан 21:9 форматига ўтганда экраннинг бўш қолган жойи кўринмай туради.

Мана, CES 2018 кўргазмасидаги намойишдан олинган видеода ушбу телевизорни «жонли» томоша қиламиз:

Махсус тугмача босилганида, телевизор худди гараж эшиги каби автоматик тарзда йиғилиб қолади. Ўралувчи телевизорнинг нархи ҳозирча маълум эмас, Terashop.uz интернет-дўконимизда эса 1 419 000 сўмдан бошланувчи телевизорларни харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung The Wall энди энг зўри эмас: LG рекорд даражада улкан ва юпқа micro-LED TV яратди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!