Рус дастурчиси қўлёзма конспектлар тайёрлайдиган онлайн генератор устида ишламоқда

Рус дастурчиси қўлёзма конспектлар тайёрлайдиган онлайн генератор устида ишламоқда

TJournal нашрининг хабар беришича, Россиянинг Кривой-Рог шаҳрида яшайдиган Валерий Левченко исмли дастурчи электрон матнларни қўлёзма конспектларга ўгирадиган “Писец” номли сервис устида иш олиб бормоқда.

Дастурчининг айтишича, сервис айни пайтда бета-синов босқичидан ўтмоқда. Тез орада ундан ҳамма фойдаланиши мумкин бўлади.

7c191cfed74f70

Сервис рус ва инглиз тилларидаги матнлар, тиниш белгилари, сон ва формулаларни аниқлай олади. Бошқа аналоглардана фарқли равишда “Писец” ёзувларни баъзи хатолар билан  ўгиради, натижада ёзув янада табиий кўринади. Келажакда сервисга турли шрифт турларини қўллаш кўзда тутилган.

f39ddeb7ddcfa2

Левченконинг таъкидлашича, мазкур дастур “макулатурани” севадиган ва талабалардан тинмай констпект ёзишни талаб қиладиган ўқитувчиларга “қарши курашишда” жуда асқотади.

Қўлёзма шаклига ўгирилган матнларни дафтарга ёки исталган А4 форматда чоп этиш мумкин бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!