Рус муҳандислари қуёшдан энергия йиғувчи черепицага патент олди

Рус муҳандислари қуёшдан энергия йиғувчи черепицага патент олди

Россиянинг «Инноватикс» компанияси қуёш панелли черепица ихтиросини патентлади, деб хабар беради www.ntv.ru сайти. Ҳар бир черепица панели қуёшдан 8, 16, 29 ватт миқдорида қувват йиғади.

Муҳандисларнинг таъкидлашларича, мазкур панеллар технологияси хорижникидан 3-4 баробар арзонроқ.

Барчада қиш мавсумида, қор кўп ёғадиган Россияда қуёшдан энергия йиғувчи панел черепица қандай ишлайди, деган савол туғилиши табиий. Мутасаддилар бундай интерактив томларга қордан тозаловчи махсус тизим ўрнатилишини ҳам қўшимча қилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.