S10'лар учун Android 10'нинг бета релизи ҳақида батафсил маълумот берилди, лекин прошивканинг келиши кечикмоқда

S10'лар учун Android 10'нинг бета релизи ҳақида батафсил маълумот берилди, лекин прошивканинг келиши кечикмоқда

Бир неча кун олдин тарқалган хабарларга кўра, Samsung Android 10 асосидаги One UI 2.0'нинг бета талқинини Galaxy S10 линейкаси флагманларига кеча тақдим қилиши керак эди. 

Илк прошивка жанубий кореялик фойдаланувчиларга жўнатилади. Бироқ Samsung жамияти расмий форумида компания вакили ёзган постга кўра, релиз тақдимоти октябрь ўртасигача кечиктирилди. Бу глобал релиз ҳам кечикади, дегани.

Компания вакили, шунингдек, бета талқин синовларида иштирок этиш мезонларига ҳам батафсил тўхталган. Айтилишича, синовларда 10 000 нафар фойдаланувчи иштирок этиб, уларнинг 5 000 нафари SK Telecom, 2 000 нафари KT Telecom, яна 2 000 нафари LG Uplus фойдаланувчилари бўлса, қолган 1 000 ўрин қулфланмаган версиядаги S10 фойдаланувчиларига берилади. 

One UI 2.0'ни синовдан ўтказишнинг иккинчи босқичи 21 октябрдан 14 ноябргача бўлган давр ичида бошланади. Ушбу босқичда қайси смартфонлар фойдаланувчилари иштирок этиши ҳақида расман тасдиқланган маълумот бўлмаса-да, миш-мишларга кўра, Note10 линейкаси фойдаланувчилари бу борада четда қолмайди. Олдинги йилларга назар ташласак кўришимиз мумкинки, бета синовларида иштирок этиш учун фойдаланувчилар Samsung Members иловаси орқали бета прошивка учун рўйхатдан ўтишлари керак.

ЎҚИНГ: One UI 2.0 ҳақида илк маълумотлар ошкор қилинди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!