S8 Pro Ultra - бу смартфон ёки планшет эмас

S8 Pro Ultra - бу смартфон ёки планшет эмас

Roborock CES 2023 тадбирида ўзининг янги робот чангютгичини тақдим этди. S8 Pro Ultra номини кўриб кўпчилик бу Apple ёки Samsung'нинг янги смартфони дейиши мумкин. 

Янги чангютгич пол тозалайдиган матосини ўзи юва олади, ўз ахлат қутисини ўзи бўшата олади ҳамда уйни ўзи тозалай олади. Демак, ушбу қурилма барча замонавий функциялар билан жиҳозланган. 

Ушбу функциялар ўтган йилги S7 MaxV Ultra моделида ҳам бор эди. У ҳам “RockDock Ultra “ функцияси, яъни агар чангютгич ишини тугатса ёки қуввати оз қолса, автоматик равишда ўзининг станциясига қайтиб кетади. S8 Ultra Pro эса ушбу моделнинг янада кучайтирилган версияси ҳисобланади. Унинг чанг тортиш кучи яхшиланган, шунингдек, янги ҳаво билан қуритиш функцияси сабаб энди пол тозалайдиган мато моғорлаб, ундан турли ёқимсиз ҳид келиб қолмайди.  

Каучук роликли чўтка бу йил янгиланди, у энди гиламдаги майда зарраларни янада яхши тера олади. Янги гаджет бошқа робот чангютгичлар каби ўзини тўсиқлардан олиб қоча олади. Уйни бир марта айланиб чиқиб уни харитасини тузиб чиқади. Бундан ташқари, чангютгични ўзининг махсус иловаси билан бошқариш мумкин. 

Roborock S8 Pro Ultra чангютгичи шу йилнинг апрель ойида сотувга чиқади. Унинг нархи 750 доллардан 1000 долларгача бўлади. 

ЎҚИНГ: LeEco S1 Pro - бу хитойча iPhone 14 Pro'ми? 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!