S9 Plus'да олинган илк видео ва селфи-суратлар!

S9 Plus'да олинган илк видео ва селфи-суратлар!

Samsung’нинг Galaxy S9 Plus флагмани бугун жаҳоннинг энг яхши камерафони деб эълон қилинди. Компания тақдимотга қадара эълон қилган “Camera Reimagined”, яъни камера тубдан янгиланди деган реклама шиорлари ўзини оқлади.

Galaxy S9 Plus мобил фотографияда янги даврни бошлаб келди. Кундузги суратларда ранг-тус меъёрида ва аниқ акс этган, ёруғлик паст шароитда ҳам бош камера ўзининг илғорлигини унутмайди.

Samsung Galaxy S9+ моделида (F/1.5 диафрагма) олинган қуйидаги суратларга баҳо беринг.

  1. Нур ва ёруғликни суратга олиш

2. Ёруғлик даражаси паст шароитда сурат олиш имконияти.

3. Ранглар ва тусларни муҳрлаш борасидаги имконият

Samsung Galaxy S9+ (F/2.4 дифрагман). Айниқса, саёҳат чоғида мазкур камерафон имкониятлари сизга таассуротли онларни бир умрга муҳрлаш имконини беради.

Samsung Galaxy S9+ олд камерасида олинган суратлар.

Samsung Galaxy S9+ бош камерасида олинган видео тасвирлар.

Флагман кенг бурчак остида сурат олувчи 2 та 12 мегапикселли камера модулига эга бўлган. Улардан бири f/1.5 ўлчамидаги, иккинчиси - телефото модули эса f/2.4 ўлчамидаги ёруғлик линзасига эга бўлган. Samsung’нинг янги флагмани вазиятга қараб ёруғлик линзасини F1.5 дан F2.4 ўлчамига катталаштира олади. S9+ модели портрет олишда S9 моделидан кучли ва Note 8 билан беллаша олади.

Plus модел S9'га қараганда яхши суратга олади ва тасвир сифатини сақлаган ҳолда 2 карралик оптик яқинлаштириш функцияси билан таъминланган.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#Galaxy S9+

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.