Садир Жапаровнинг Facebook-саҳифасини бузишди

  •   DiMaX
  •  304
  •  04.03.2021 17:41

Садир Жапаровнинг Facebook-саҳифасини бузишди

Номаълум шахслар Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Facebook тармоғидаги саҳифаси ҳимоясини бузиб киришди ва унинг номидан бир қатор фикрларни ёзиб қолдиришди. Бу ҳақида «РИА Новости» хабарига таяниб Sof.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

«Президент Садир Жапаровнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси номаълум шахслар томонидан бузиб ташланди. Ҳужумчилар ушбу саҳифадаги изоҳларни турли постлар остида қолдиришди. Давлат раҳбари ўзининг Facebook саҳифасида жойлаштирилган сўнгги шарҳлар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ», деди давлат раҳбарининг матбуот котиби Галина Байтерек.

Байтерекнинг сўзларига кўра, «Садир Жапаров жамиятда билдирилган барча фикрларни, шу жумладан танқидий фикрларни ҳурмат қилади, шунинг учун у ҳеч қачон бундай баёнот беришига йўл қўймайди».

ЎҚИНГ: Қизлар ўсмирни пичоқлаб, қотилликни Facebook ва Instagram’да жонли эфирга узатиб мақтанишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!