Safari’даги тугмачалар остига яширилган қўшимча функцияларни биласизми?

  •   DiMaX
  •  1172
  •  28.06.2019 18:19

Safari’даги тугмачалар остига яширилган қўшимча функцияларни биласизми?

Дунёда энг кўп қўлланадиган иловалардан бири Safari браузери ҳисобланади. Apple мобил қурилмаларида интернет-сёрфинг учун асосий дастур сифатида ўрнатилган ушбу браузернинг қўшимча имкониятларини кўпчилик билмаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: iPhone’ларнинг кўпчилик билмайдиган имкониятларини Apple бешта видеода кўрсатиб берди

Safari тугмачаларига кўплаб қўшимча функциялар яшириб қўйилган ва уларга кириш учун браузер интерфейсидаги тугмачаларни узоқроқ муддат босиб туриш керак бўлади. Ундаги барча тугмачаларга шундай қўшимча имкониятлар татбиқ этилган. Жумладан:

Орқага қайтиш учун ишлатиладиган «Вернуться» стрелкасини сал вақт босиб турсангиз, ўтилган саҳифалар тарихи очилади.

Танланган веб-саҳифаларни ўз ичига олган «Закладки» тугмачасини босиб туриш орқали ҳозир очиқ турган саҳифани ушбу рўйхатга тезда қўшиб қўя оласиз.

Варақаларнинг биридан иккинчисига ўтиш тугмачасини босганча ушлаб турсангиз, тезда янги варақа очилади.

Шунингдек, очилган саҳифаларнинг биридан иккинчисига ўтиш учун қўлланадиган менюдаги тугмачаларда ҳам қўшимча функциялар бор.

Варақани ёпишга мўлжалланган «Закрыть» тугмачасини босиб туриш барча варақаларни бирданига ёпиш имконини беради.

«Плюс» тугмачасини босиб туриш орқали охирги ёпилган веб-саҳифалар рўйхатини очиш мумкин.

ЎҚИНГ: Турли браузерларда махфийлик режимини ёқишнинг энг оддий усули

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.