Саккиз йил кутилган парвоз: тарихда илк бор хусусий компания фазогирларни ХКСга учирди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  209
  •  16.11.2020 10:36

Саккиз йил кутилган парвоз: тарихда илк бор хусусий компания фазогирларни ХКСга учирди! (+видео)

2012 йили АҚШ Аэронавтика ва фазони тадқиқ қилиш Миллий бошқармаси – NASA астронавтларни ўз бортига олган космик кеманинг илк тижорий парвози 2016 йили амалга ошишини айтган эди. Лекин оптимистик руҳдаги ўша ҳисоб-китоблар ўзини оқламади ва бундай тарихий парвоз бугун – 2020 йилнинг 16 ноябрига тўғри келди.

ЎҚИНГ: Космосга биринчи сайёҳлик йўлланмалари сотилмоқда

Эсласангиз керак – SpaceX компанияси Марсни эгаллаш мақсадидаги илк првозини йилнинг 31 май санасида амалга оширган эди. Ўшанда Falcon 9 ракетаси учига ўрнатилган Dragon капсуласида НАСАнинг икки фазогири космосга учган, бу эса илк бор хусусий компания томонидан фазога одам учириш воқеаси сифатида инсоният тарихига кирган.

Энди бўлса Илон Маск асос солган мазкур компания бошқа бир – Crew Dragon фазо кемасининг биринчи эксплуатацион парвозини амалга оширди. Тошкент вақти билан тонгги соат 05:27 да уч нафар NASA астронавти – Шеннон Уокер (Shannon Walker), Виктор Гловер (Victor Glover) ва Майкл Хопкинс (Michael Hopkins), шунингдек JAXA астронавти Соичи Ногучи (Soichi Noguchi) унда Халқаро космик станция (ХКС)га йўл олди.

Флорида штатидаги Кеннеди космик марказидан бошланган парвоз самарали кетмоқда: ракетанинг биринчи ва иккинчи поғоналари ажралиб, Crew Dragon аллақчон орбитага чиқиб олди. ХКСга қўшилиш орбита бўйлаб 27 соатлик парвоздан сўнг амалга ошади. Мазкур миссия келси йилнинг июнида якунига етади.

ЎҚИНГ: NASA сизга ҳам фазога виртуал парвоз қилиш имконини берди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!