Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда Ucell’нинг 3G/4G тармоғи кенгаймоқда

  •   DiMaX
  •  1005
  •  17.11.2017 18:18

Самарқанд, Бухоро ва Тошкентда Ucell’нинг 3G/4G тармоғи кенгаймоқда

Мамлакатимизда учинчи ва тўртинчи авлод уяли алоқа тармоқлари тобора кенгроқ ҳудудларни қамраб олаётир. Жумладан, «COSCOM» МЧЖ ХК (Ucell савдо белгиси) ўз тармоқларининг навбатдаги кенгайтирилиши ҳақида хабар бермоқда.

Операторнинг сайтида айтилишича, жорий йилнинг йилнинг 30 октябридан то 12 ноябригача бўлган даврнинг ўзида 4G стандартидаги жами 14 та, 3G стандартидаги жами 3 та база станцияси фойдаланишга топширилган.

ЎҚИНГ: Huawei смартфон ва планшетларини харид қилганларга Ucell мегабайтлар беряпти

Таъкидланишича, пойтахтнинг Сергели тумани Спутник-5 даҳасида, Миробод туманининг Матбуотчилар ва Мунис кўчаларида, Олмазор туманининг Қорақамиш даҳасида, Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасида, Мирзо Улуғбек туманининг ТТЗ-4 даҳасида ҳамда Учтепа туманининг Маннон Уйғур кўчасида 4G стандартидаги база станциялари ишга туширилган.

Қадим Бухоро шаҳрининг эса А. Жомий ва Қизилқум кўчаларида, шунингдек, Шаҳар алоқа корпорациясида тўртинчи авлод уяли алоқа антенналари фойдаланишга топширилган.

«Рўйи замин сайқали» – Самарқанд шаҳрининг Гагарин, У. Жўрақулова, М. Қошғарий ва Рудакий кўчаларида ҳам 4G стандартидаги база станциялари ўрнатилиб, ишга туширилган.

Ucell хабарига кўра, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Искандар қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида, Ангрен шаҳрининг 5/4 даҳасида, шунингдек, пойтахтимиздаги Яккасарой туманининг Бошлиқ даҳасида 3G стандартидаги жами 3 та база станцияси фойдаланишга топширилган.

ЎҚИНГ: Ucell янги рақамли SIM-карталарни абонентнинг уйигача элтиб бермоқда

Шу каби база станцияларининг кўпайиши ва хизмат кўрсатиш ҳудудининг кенгайиши Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг янада кўпроқ қисмини сифатли уяли алоқа билан таъминлашга имкон яратади, дейилади Ucell сайтида.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!