Самарқанд вилояти ҳокими ўз сайтини очди

Самарқанд вилояти ҳокими ўз сайтини очди

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимовнинг turdimov.uz сайти ишга туширилди. Сайт тест режимида ишламоқда. Ушбу сайтда Самарқанд вилоятидаги янгиликларни ёритиш, халқ фикрини бериб боришга алоҳида эътибор қаратилган. Бу ҳақда zarnews маълум қилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Э.Турдимов  замонавий ахборот технологияларидан самарали фойдаланади ва ижтимоий тармоқларда анча фаол. Хусусан, Э.Турдимов фаолияти давомида вилоят телевидениесида ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари, вилоятдаги бошқарма ва идоралар раҳбарларининг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотларини йўлга қўйди. Ушбу кўрсатувлар бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимининг Facebook'даги саҳифасида намойиш этиб борилмоқда. 

ЎҚИНГ: «Хавфсиз шаҳар»нинг пилот лойиҳаси Самарқандда амалга оширилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.