Самарқандда 4G/LTE тармоғи ишга туширилди

Самарқандда 4G/LTE тармоғи ишга туширилди

2015 йилнинг 21 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ucell алоқа операторининг абонентларга хизмат кўрсатувчи янги идорасининг очилиши ва 4G/LTE тармоғи ишга туширилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар қилинди.

4G тармоғи ишга туширилиши билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига юқори тезликдаги мобил Интернетидан фойдаланган ҳолда турли медиа-хизматлар, мобил телевидение ва онлайн-иловалардан фойдаланиш имконияти тақдим этилди. Шу билан Самарқанд Ўзбекистон харитасидаги энг кенг қамровга эга Ucell 4G/LTE тармоғи жорий этилган Тошкентдан кейинги иккинчи шаҳар бўлди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!