Самарқандда ҳам Xiaomi сервис маркази ишга тушди, кафолат шартлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  5357
  •  04.04.2018 17:23

Самарқандда ҳам Xiaomi сервис маркази ишга тушди, кафолат шартлари билан танишинг!

Юртимизда таниқли хорижий компанияларнинг маҳсулотларига кафолат хизматларини тақдим этувчи сервис марказлари очилаётгани қувонарли ҳол, албатта. Жумладан, яқинда пойтахтимизда Xiaomi сервис маркази ишга туширилган эди.

ЎҚИНГ: Хушхабар: Тошкентда Xiaomi сервис маркази очилди!

Энди эса қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрида ҳам «хитойча Apple» маҳсулотлари учун кафолат хизматларини тақдим этувчи сервис маркази очилгани маълум бўлди.

Энди ушбу вилоятда ва унга яқин ҳудудларда истиқомат қилувчи юртдошларимиз ўзларининг Xiaomi смартфонлари бўйича мазкур сервис марказига мурожааат этишлари мумкин. Фақат бунинг учун, харид қилинган смартфон жамланмасида унинг Ўзбекистонда расман сотилаётганлигини тасдиқловчи тегишли белгилар бўлиши лозим.

Жумладан, қадоқнинг устида, қопқоғига ёпиштирилган стикерда бу маҳсулотнинг Марказий Осиё бозори учун тақдим этилганлигини ҳамда 1 йиллик кафолатга эга эканлиги инглиз ва рус тилларида ёзилган бўлиши даркор:

Қутининг пастки қисмидаги қоғозга хитойча эмас, балки инглизча ёзилган, унга «Xiaomi» ёзувли голограммали стикер ёпиштирилган бўлади:

Кафолат талонининг устки тарафига ҳам голограммали, доирасимон стикер ёпиштирилган, охирида эса сервис марказининг рақамлари (Тошкентда: 200-300-5, Самарқандда: +99897-919-31-12) туширилган бўлиши керак:

Талоннинг орқа томонида маҳсулотнинг кафолат шартлари рус ва ўзбек тилларида ёзилган, охирги қисмида QR-код ҳамда пастида http://uzxiaomi.uz ёзуви туширилган бўлади:

Ва ниҳоят, кафолат талонининг мана шу қисмидаги тегишли бўш жойлар сотувчи томонидан тўғри ва аниқ тўлдирилган бўлиши лозим:

Бизгача етиб келган хабарларга кўра, шу каби Xiaomi сервис марказлари бошқа вилоятлар марказларида ҳам очилиши режалаштирилган. Жумладан, яқин ойларда Фарғона водийсида ҳамда Сурхондарё ва Қашқадарёда сервис марказлари ишга тушишини кутишимиз мумкин. Бу борадаги янгиликлардан биринчилар қаторида бохабар бўлиш учун бизни кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари кафолат шартларини билиб олинг ва Redmi 5 Plus видеотавсифини томоша қилинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!