Самарқандда икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлади

  •   DiMaX
  •  924
  •  09.02.2021 14:42

Самарқандда икки йигит TikTok’да лайк йиғиш учун ўзини томдан ташлади

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда лайк тўплашга қизиққан ёшлар турли аҳмоқона қилиқлар қилаётганига гувоҳ бўляпмиз. Ички ишлар вазирлиги яқинда бунақаларнинг 15 суткагача қамалишидан огоҳлантирган бўлса-да, барибир...

ЎҚИНГ: Лайк учун ички ишлар ходими кийимида рақсга тушган йигит қамалди

Самарқандда тиктокер йигитлар лайк йиғиш мақсадида ўзини томдан ташлади. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастурида маълум қилинди. Шифокорларнинг маълум қилишича, йигитлардан бири энди юра олмаслиги ҳам мумкин.

«Мен дўстим билан TikTok ижтимоий тармоғига қизиқиб, профил очдик. Обуначиларимизни кўпайтириш мақсадида иккаламиз томга чиқдик ва томдан ўзимизни ташладик.

Дўстим ҳозир шифохонада, шифокорларнинг айтишича, у оёққа турмаслиги ҳам мумкин экан. Энди TikTok’ка кирмасликка ҳаракат қиламан», – дейди томдан ўзини ташлаган йигитлардан бири.

ЎҚИНГ: TikTok энди энг зўри эмас – сизга севимли илова дунё бўйича биринчиликка чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.