Самарқандда инновацион светофор ўрнатилди – уни пиёдалар бошқаради!

  •   DiMaX
  •  1446
  •  14.03.2019 12:05

Самарқандда инновацион светофор ўрнатилди – уни пиёдалар бошқаради!

Пиёдаларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳрида замонавий светофор ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берган.

ЎҚИНГ: Энди метрога киришда ИИБ ходимлари турмайди!

Ушбу инновацион светофор Ибн Сино кўчасида (аэропорт йўли, ТАТУ Самарқанд филиали биноси олдида) жойлашган, дейилади хабарда.

– Мазкур йўлдан транспорт воситалари кўп ҳаракатланади, шу билан бирга талаба ва ўқувчилар ҳам ўқишга бориб-келиш учун шу йўлдан ўтиб-қайтади, – дейди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ходими Хуршид Сафаров.

– Шу сабабли бошқарма ташаббуси билан бу ерда пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилди. Жорий йилда шаҳарнинг бошқа ҳаракат тиғиз йўлларида ҳам шундай замонавий светофорлар ўрнатиш кўзда тутилган, – дейди масъул ходим.

ЎҚИНГ: Йўлда радар борми? Унда бу ҳақда Waze орқали хабар беринг