Самарқандда нақ 13 та бепул Wi-Fi ҳудуди бор, уларни биласизми?

  •   DiMaX
  •  1028
  •  21.05.2019 10:40

Самарқандда нақ 13 та бепул Wi-Fi ҳудуди бор, уларни биласизми?

Самарқанд вилоятидаги нақ ўн учта объект ёнида бепул фойдаланиш учун Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берган.

ЎҚИНГ: Самарқанд вилояти ҳокими ўз сайтини очди

Хабарга кўра, Самарқанд вилоятидаги қуйида келтирилган 13 та объект атрофида бепул (1 Мбит/с гача) ва пулли (10 Мбит/с гача) Wi-Fi зоналари ташкил этилди:

  1. Регистон майдони;
  2. Самарқанд халқаро аэропорти;
  3. Темирйўл вокзали;
  4. Ҳазрати Хизр масжиди;
  5. «Афросиёб» музейи;
  6. «Амир Темур» мақбараси;
  7. «Хўжа Дониёр» мақбараси;
  8. «Шоҳи Зинда» ансамбли;
  9. М.Улуғбек расадхонаси;
  10. «Бибихоним» мажмуаси;
  11. Ал-Бухорий мажмуаси;
  12. «Сиёб» бозори;
  13. М.Улуғбек автошоҳбекати

Ҳозирги кунда Wi-Fi зоналари сонини ошириш бўйича ишлар давом этмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Ниҳоят, Тошкент метросида бепул Wi-Fi бўлади!

Юқорида кўрсатилган объектларда Wi-Fi’га уланганда, фойдаланувчига бепул ва пулли Wi-Fi тармоғига уланиш таклиф этилади. Фойдаланувчи бепул тармоқни танласа, унга 30 секундли реклама ролиги кўрсатилади, ушбу роликни кўриб бўлгандан сўнг бепул Интернет тармоғидан фойдаланиши мумкин. Интернетга уланиш тезлиги 1 Мбит/с гача бўлади.

Агар фойдаланувчи пулли Интернетга уланмоқчи бўлса, унда унга Интернет тармоғидан фойдаланиш давомийлиги вақти таклиф этилади. Фойдаланувчи 1, 3, 9, 24 соат ва 1 ҳафта давомида Интернет тармоғидан фойдаланишлардан бирини танлайди, уларнинг нархи ҳам турлича бўлиб, мос ҳолда 1000, 2000, 4000, 6000 ва 24000 сўмни ташкил этади. Фойдаланувчи ўзига керакли тарифни танлаб, тўловни Click ёки Payme тизимлари орқали амалга оширади ва Интернет тармоғига уланади. Ушбу ҳолатда фойдаланувчининг Интернет тармоғига уланиш тезлиги 10 Мбит/с гача бўлади.

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғига QR-код орқали уланиш

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!