Самолётда Samsung смартфони портлади, йўловчилар фавқулодда эвакуация қилинди

Самолётда Samsung смартфони портлади, йўловчилар фавқулодда эвакуация қилинди

Кеча оқшом АҚШнинг Сиетл-Такома халқаро аэропортига қўнган самолёт жиддий муаммога учради. Йўловчилардан бирининг смартфони портлашидан ҳосил бўлган оловдан чиққан тутун сабаб экипаж аъзолари йўловчиларни фавқулодда эвакуация қилишга мажбур бўлди.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy А52s 5G смартфони сотувга чиқди

Воқеада ҳеч ким жароҳат кўрмаган. Хабар берилишича, ёнғинни келтириб чиқарган қурилма Samsung Galaxy A21 смартфони бўлган. Буни смартфон эгаси масъулларга маълум қилган. Бироқ смартфон шунчалик зарар кўрганидан қурилманинг ташқи кўринишидан бу маълумотни тасдиқлаш имкони бўлмаган.

Айтилишича, смартфон тўсатдан портлаб кетган ва кичик ёнғин келиб чиққан. Ёнғинни ўчириш учун экипаждагилар аксарият самолётларда бўлувчи батареяни сақлаш халтасидан фойдаланган. Бироқ тарқалган тутун кўплиги боис фавқулодда эвакуация лозим деб топилган.

Samsung Galaxy A21

Бахтсиз ҳодиса тезда бартараф этилган ва ўша кунги ҳеч қайси парвозга таъсир ўтказмаган. Смартфон ва бошқа электроника маҳсулотларида ишлатилувчи литий ионли аккумуляторнинг портлаши ёки ёниб кетиши хавфи мавжуд. Бунга фақатгина Galaxy A21 ёки барча Samsung смартфонлари камчилиги деб қаралмаслиги керак.

ЎҚИНГ: Сиз ҳам «GAP»га қўшилинг ва Galaxy A21 ютиб олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!