Самолётдан тушиб кетган смартфон 13 ойдан сўнг «тирик» ҳолда топилди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  1012
  •  27.09.2019 08:32

Самолётдан тушиб кетган смартфон 13 ойдан сўнг «тирик» ҳолда топилди! (+видео)

Бир сутка муз ичида «жон сақлаган», 21-қаватдан тушиб кетгач ҳам омон қолган, кўл тубида 2 ҳафта ётганидан сўнг ҳам ишлайверган смартфонлар ҳақида хабарлар берганмиз. The Next Web нашрида эълон қилинган шунга ўхшаш воқеа Исландияда содир бўлган.

ЎҚИНГ: Cамолётдан тушиб кетган iPhone'га нима бўлди?

2018 йилнинг августида фотограф Хаукур Сноррасон (Haukur Snorrason) кичикроқ самолётда фотосаёҳатга чиққан. Жанубий Исландиядаги Скафта дарёси тошқинларини суратга олаётганида, унинг қўлидаги iPhone’ни шамол учириб кетган.

Мана, ўша пайтда, айни ўша iPhone 6s Plus камерасида тасвирга олинган видео:

Телефони нақ 60 метрлик баландликдан тушиб кетгач, Сноррасон ундан буткул айрилиб қолдим, деб ўйлаган. Ҳар эҳтимолга қарши, маҳаллий фермерлардан уни излаб кўришни илтимос қилган, лекин қидирувлар натижа бермаган.

ЎҚИНГ: Сиз йўқлигингизда смартфонингизни ким олганини кўрсатувчи илова бор!

Орадан нақ 13 ой ўтиб – 2019 йилнинг 14 сентябрида, ўша смартфонни сайёҳлар топиб олишган. Айфонни маҳаллий ер эгаларига олиб боришган, улар эса компьютерга улаб, ўша бир йил аввал телефонини йўқотган сураткашники эканини англашган ва Сноррасонга қўнғироқ қилишган.

Буни қарангки, айфон ўшанда қалин ўтлар устига тушган ва шу боисдан синмаган экан. Лекин бир йилдан ошиқ вақт суронли об-ҳаво шароитларида қолиб кетган смартфон ҳалиям ишлаётган экан. Фақат унинг микрофони ишдан чиқибди, холос!

Эслатиб ўтамиз, эски модел бўлгани учун iPhone 6s Plus ҳозирда сотувда топилиши қийин, лекин ундан янги русумлардаги Apple смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Смартфон сувга тушиб кетди. Энди нима қиламиз?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!