Samsung 100 долларлик янги смартфон чиқарди!

Samsung 100 долларлик янги смартфон чиқарди!

Samsung компанияси Ҳиндистонда янги смартфон – Galaxy М04 моделини чиқарди. Ушбу бошланғич синф смартфони 6.5 дюймли, HD+ резолюциясидаги PLS LCD дисплейга эга. Infinity-V рамка дизайнидаги экран юқори марказида 5 МП селфи камера жойлашган. Смартфоннинг майда нақшли орқа томонида иккита: асосийси 13 МП ва яна бири 2 МП макро бўлган камералар ва LED чироғи мавжуд.

Капот остида қурилма Helio P35 чипсети билан жиҳозланган. Унинг 4 ГБ оператив хотирасини 128 гигабайтлик доимий хотирадан 4 ГБ "қарзга олиш" билан 8 ГБ гача кенгайтириш мумкин. Доимий хотиранинг ўзини эса microSD карта билан 1 терабайтгача кўпайтирса бўлади. Маълум бўлишича, смартфон Android 12 операцион тизимида ишлайди ва у 2 йиллик ёхуд Android 14 гача бўлган катта дастурий таъминот янгиланишларини қабул қилади. Гарчи смартфонга бармоқ изини аниқлаш сканери ўрнатилмаган бўлса ҳам, уни Face ID билан қулфдан тезкор чиқариш мумкин. Қўшимчасига смартфонда 3.5 миллиметрли наушник уяси сақлаб қолинган.

Galaxy М04 смартфони учун Ҳиндистонда 8499 рупия (103 доллар ёхуд 1,155,000 сўм атрофида) нарх белгиланган ва у 16 декабрдан бошлаб сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy А14 5G моделидан нималарни кутиш мумкин?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!