Samsung 11 август санасида тақдим этишни режалаштираётган гаджетлар маълум бўлди

Samsung 11 август санасида тақдим этишни режалаштираётган гаджетлар маълум бўлди

Samsung 11 август куни иккита янги букламафон, янги смарт соатлар ва янги симсиз қулоқчинларнинг намойишини ўтказиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: 200 долларлик Samsung Galaxy F22 биринчи анбоксинг видеода!

Аммо Galaxy Unpacked August 2021 маросимидан аввал барча қурилмалар ҳақидаги маълумотлар ошкор бўлди. Сиздирилган маълумотлар тақдим этилиши кутилётган смартфон, смарт watch ва қулоқчинларнинг рангларини ҳам ўз ичига олади.

Таниқли ликстер Evan Blass Galaxy Z Flip 3, Galaxy Z Fold 3, Galaxy S21 FE, Galaxy Watch 4, Galaxy Watch 4 Classic ҳамда Galaxy Buds 2'нинг 360 даражали видеоларини тақдим этди.

Galaxy Z Flip 3 Black Gold/Beige, Olive Green ҳамда Purple рангларда сотила бошласа,
Galaxy Z Fold 3 black, Olive Green ва White рангларда сотувга чиқади.

Galaxy S21 FE бўлса Black, Olive Green, Purple ҳамда White рангларда сотилади.

Galaxy Watch 4 Black, Green, Pink, Silver ва White рангларда бўлса, Galaxy Watch 4 Classic Black, Silver ва White рангларда бўлади. Galaxy Buds 2 эса Green, Purple, White рангларда бўлади.

ЎҚИНГ: Galaxy S22 Ultra борасида Samsung мухлисларининг орзуси армонга айланди