Samsung 2017 йилда тахланадиган смартфонни намойиш қилади

Samsung 2017 йилда тахланадиган смартфонни намойиш қилади

Айни кунларда 5 дюймли тахланадиган ёки букланадиган смартфонни ишлаб чиқариш бўйича Samsung Electronics ҳамда Samsung Display компаниялари томонидан жиддий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

5 дюйм дисплей қурилманинг тахланган ҳолатдаги ўлчами. Агар уни тўлиқ ҳолатда ёядиган бўлсангиз, у 7 дюймли планшетга айланади.

Янги технология асосида ишлаб чиқариладиган қайишқоқ дисплейга эга смартфон шу йил сўнггига қадар тўлиқ тайёр бўлади ва 2017 йилдан бошлаб сотувга чиқарилади.

OLED технологияли дисплейга эга бўладиган қурилманинг намунаси айни пайтда тайёр ва у тўлиқ ҳажмда iPad Mini гаджетини эслатади.

“Тахланадиган OLED дисплейли смартфонни тайёрлаш лойиҳаси режага мувофиқ жадал кетмоқда. Айни пайтда уни оммавий ишлаб чиқариш бўйича кореялик ва хорижлик ишлаб чиқарувчилар билан изланишлар, музокаралар олиб борилмоқда,”дейди Samsung Display компанияси директори Ли Чанг Ҳун.

Букилувчан гаджетларга айни пайтда савдоси пасайган смартфон бозорининг келажаги, смартфоннинг кейинги авлоди сифатида қаралмоқда. Samsung Electronics бу ғояни 2011 йилдаёқ олға сурган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!