Samsung 26 майда арзон “Galaxy”ларни эълон қилади

Samsung 26 майда арзон “Galaxy”ларни эълон қилади

Samsung компаниясининг оммавий ахборот воситаларига юборган таклфиномасига кўра, компания 26 май куни Samsung Galaxy C моделидаги смартфонлар сериясини намойиш қилмоқчи.

Корпус қалинлиги 7 мм бўлиши хабар қилинган янги Galaxy C5 ҳамда C7 смартфонлари металл корпусли, нисбатан арзон флагманлар бўлишади. Компания уларда бармоқ излари сканери тизимини жорий қилади.

galaxy_c_02

Samsung Galaxy C5 5,2-дюймли Full HD (1920 x 1080 пикселей) сиғимли, Samsung Galaxy C7 флагмани эса 5,5 дюймли Full HD (1920 x 1080 пикселей) сиғимли дисплейларга эга.

Ҳар иккала смартфон Android 6.0.1 Marshmallow операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Смартфонлар 4 ГБ оператив хотира ҳамда 32/64 ГБ ички доимий хотира,  16 мегапикселли бош ва 8 мегапикселли олд камералар, 8 ядроли Snapdragon 615 бош ва Adreno 405/506 ёрдамчи график-тасвир процессорлари билан таъминланган.

Galaxy C5 электр сиғими 2600 мА соат, Galaxy C7 бўлса 3300 мА соат сиғимли аккумуляторлардан қувват олади.

Осиё смартфон бозорига мўлжалланган гелексилар нарх-наво масаласида ҳам флагманлар бозордаги рақибларига қарши кураша оладилар. Snapdragon 617 процессорига, 32 ГБ доимий хотирага эга Galaxy C5’нинг Хитойда 244 АҚШ доллари,  Snapdragon 625 процессори билан таъминланган  Galaxy C7 смартфонининг нархи 300 АҚШ доллари атрофида бўлиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.