Samsung 3-чоракда рекорд даражада фойда кўрди

Samsung 3-чоракда рекорд даражада фойда кўрди

Samsung компанияси 2021 йилнинг 3-чорагида рекорд даражада фойда кўрди. Компаниянинг ушбу чоракдаги даромади 63 миллиард долларни ташкил қилди. Шунингдек, компаниянинг оперцион фойдаси ҳам 13,4 миллиард долларга етди. Бу охирги уч йилдаги энг юқори, Samsung тарихидаги иккинчи энг юқори кўрсаткичдир. 

ЎҚИНГ: Canalys: Смартфон етказиб бериш бўйича 3-чоракда Samsung етакчи бўлди 

Даромад йилига 10% га, фойда эса 2020 йилнинг 3-чорагига нисбатан 26% га ошди. Кутилганидек, Samsung'нинг яримўтказгичлар бизнеси маълумотлар марказлари ва булутли серверларга талабнинг ортиши билан даромад келтирди. 

Яримўтказгичларнинг умумий савдо ҳажми 22,5 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилги натижага нисбатан 16% га кўпроқдир. 

Хотира қисмлари ҳамда дисплей бизнесидан ҳам компания катта фойда кўрди. Букламафон, бюджед ҳамда ўрта тоифага кирувчи смартфонлар, планшет ва тақиладиган қурилмаларга талаб ошди, аммо сотувлар 8 фоизга камайиб, 23,33 миллиард долларни ташкил этди. 

Олдинга назар ташлайдиган бўлсак, байрамлар мавсумида Samsung смартфонлари ва телевизорларига бўлган талаб ошиши кутилмоқда.  Шунингдек, компаниянинг 5G тармоғини қўллаб-қувватловчи қурилманинг савдоси ҳам ўсиши айтилмоқда. 

ЎҚИНГ: Galaxy A53 ҳақидаги илк маълумотлар пайдо бўлди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!