Samsung 5G-модеми – Exynos 5 ҳам тор доирада тақдим этилди
Жорий йилдаги CES 2018 кўргазмасида оммавий намойиш этилган қурилмалар орасида турли-туманлари бор. Аммо кенг оммага эмас, балки тор доирада тақдим этилган маҳсулотлар янада кўпроқ қизиқишларга сабаб бўлаётир.
ЎҚИНГ: Samsung ўзининг Galaxy X буклама смартфонини «махфий йиғилиш»да кўрсатди
Инқилобий буклама смартфонидан ташқари, Samsung компанияси мазкур тадбирда яна битта ишланмасининг прототипини тор доирада намойиш этган. Бу – бешинчи авлод, яъни 5G уяли алоқа тармоғида ишловчи смартфонларга мўлжалланган модемдир.
Exynos 5 деб номланувчи ушбу 5G-модемни жорий йилда кенг оммага намойиш этишлари режалаштирилган. Айни дамда Samsung Exynos 5 технологияси 5G’нинг эски стандартларидан бири – Release 15 билан мувофиқликда ишламоқда.
ЎҚИНГ: UZMOBILE аллақачон 5G технологиясини синовдан ўтказди
Samsung’нинг Exynos 5 модеми ҳозирги кундаги энг тезкор – Snapdragon 845 ҳамда Exynos 9810 чипларидаги LTE-модемлардан 5 баравар юқори тезликда маълумот алмаша олади. Табиийки, мазкур чип эски тармоқ технологиялари – 4G LTE, 3G ва ҳатто 2G тармоқларида ҳам ишлай олади.
Афтидан, Samsung мазкур 5G-модемларини ўзининг 2019 йилдаги Exynos чипсетлари билан тақдим этмоқчи. У Qualcomm’нинг Snapdragon чипсетларидаги 5G-модемга «жавоб» тарзида бозорга чиқарилиши тахмин қилинмоқда.
ЎҚИНГ: Qualcomm смартфонлар учун дунёдаги илк 5G-модемни тақдим этди (+видео)