Samsung 5G смартфонлар учун OLED панелларини оптималлаштиришга қарор қилди

Samsung 5G смартфонлар учун OLED панелларини оптималлаштиришга қарор қилди

“Сеҳрли“ сўз 5G мана неча ойдирки техник янгиликлар фонидан тушмай келмоқда.

Яқинда Samsung 5G тармоқлари учун оптималлаштирилган янги “OLED“ дисплейлари ишлаб чиқаришини эълон қилди.

Ушбу янги авлод дисплейидаги асосий ўзгариш кўзга зиён етказувчи кўк нурнинг камайиши ҳисобланади. Нима бўлганда ҳам, у SGS компанияси томонидан "Eye Care Display" (“Кўзни ҳимоя қилувчи дисплей“) номи билан сертификатланган бўлиб, зарарли кўк нур даражасини сўнгги авлод дисплей технологияларига нисбатан 1% га камайтириш имконини беради, шунингдек, энергия сарфи 15% камаяди, бу эса батареянинг хизмат муддати ошишига олиб келади.

Бу ерда, аслида, Samsung янги “маркетинг ўйин“ини қўллаш орқали, 5G бозорини “забт этиш“ нинг янги усулларини ўйлаб топмоқда ва мижозлар кўзига қум сепмоқда. Бунинг ёмон ёки яхшилигини ҳал қилиш эса ўзингизга ҳавола.

Эҳтимол, тез орада “янги“ турдаги экранлар Note 20 сингари келажак Samsung қурилмаларида пайдо бўлар.

ЎҚИНГ: Ажабо! Интернет тезлигининг пастлиги ҳам инсон соғлиғига жиддий ва салбий таъсир қилар экан!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!