Samsung 6G қачондан бошлаб жорий қилинишини айтди

Samsung 6G қачондан бошлаб жорий қилинишини айтди

Телекоммуникация компаниялари кундалик турмушимизга 5G алоқасини кенг татбиқ қилиш устида қаттиқ ишламоқда. Аммо баъзи компаниялар аллақачон келажак алоқаси — 6G тармоғи устидаги ишларни ҳам бошлаб юборган.

ЎҚИНГ: Huawei 6G тадқиқотларини бошлаб юборди

Samsung «Ҳамма учун кейинги гипер-боғланган амалиёт» номли баннер чиқарди. Унда, компания келажак алоқасининг қайси соҳаларда муҳим аҳамият касб этишини кўрсатиб, 6G'ни яратишдаги муаммо ва тўсиқлар ҳақида ҳам маълумот берган.

Samsung'нинг билдиришича, 6G'нинг илк тижорийлаштириш босқичи 2028 йилга бориб амалга оширилади, оммавий тижорийлаштириш эса 2030 йилдан бошланади. Корейс компанияси 6G'дан ҳам инсонлар, ҳам техник ускуналар фойдаланиши ва бу тармоқ тўлароқ Х-Реаллик (XR) амалиёти, мобил голография ва рақамли нусхалар кабиларни кундалик ҳаётга олиб киришини тушунтирди.

Илғор коммуникациялар тадқиқот маркази раҳбари Сунгxюн Чои ўзининг гуруҳи 6G технологияси учун тадқиқот ва ривожланиш дастурини бошлаб юборгани ҳамда Samsung саноатнинг ушбу технология қизиқиш билдирган вакиллари, академия ва ҳукуматлар билан ҳамкорлик қилиш орқали 6G стандартлари борасида етакчиликни қўлга киритишда жиддий ҳаракатда эканлигини билдирган.

Samsung 6G'ни яратишда уч хил тўсиқни кўрсатади — тармоқнинг ишлаши, архитектураси ва ишончлилиги. 6G талаб даражасида ишлаши учун 1000 Гбит/сек (5G'дан 50 баробар кўпроқ) маълумот ўтказа олиши, тармоқнинг кечикиш вақти 100 микросекунддан (5G кечикиш вақтининг ўндан бири) камроқ бўлиши керак.

6G'ни кенг татбиқ қилиш терагерц (THz) частота диапозони, янгича антенна ечимлари, илғор икки томонлама технологиялар, яхшиланган тармоқ топологияси ва симсиз алоқада сунъий онгни ҳам талаб қилади. Ушбу шарт-шароитларнинг ҳаммаси нолдан бошлаб яратиб чиқилиши керак.

6G ҳозирда назариявий босқичда турибди холос, аммо компаниялар ушбу тармоқ устида ишлашни бошлаб юборгани бизни келажак алоқаси томон бир қадам яқинлаштиради. Агар бу технология кундалик турмушимизни яхшиласа, биз уни илиқ қарши олишимиз керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi энди 4G-смартфон чиқармайди – у аллақачон 6G билан шуғулланяпти!