Samsung 7,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга навбатдаги смартфони устида ишламоқда

Samsung 7,000 мАс сиғимли аккумуляторга эга навбатдаги смартфони устида ишламоқда

Илгарироқ Samsung Galaxy F12 смартфони тайёрланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Энди эса Galaxy M12 деб номланган моделнинг бир неча тасвирлари сиздирилди.

Расмлардан кўриш мумкинки, смартфон қолипига SM-M127F ва SM-F127G модель рақамлари ёзилган. Бу эса Galaxy F12 ва Galaxy M12 айни бир хил корпусга эга бўлишини англатади. Ҳар икки смартфон Samsung'нинг Ҳиндистондаги заводида ишлаб чиқарилиши айтилмоқда.

Galaxy M12'нинг ўзига хос жиҳати унга ўрнатилган 7,000 мА/соатлик аккумулятордир. Бундан олдин Galaxy M51 ҳам худди шунча сиғимли аккумулятор билан тақдим қилинганди. Galaxy M12, шунингдек, 6.7 дюйм диагоналли экран ва тўртта камерага эга бўлиши кутилмоқда.

Смартфон орқа корпуси ўнг бурчагида тўртта камера модули жойлашган. Корпусда, шунингдек, аудио жек, USB Type-C порти ва карнай ўрни борлигини кўриш мумкин. Ўнг томон ромида устига бармоқ изи сканери ўрнатилган қувват тугмаси ва овоз баландлиги назорати тугмалари, чап томонда эса SIM карта слоти ўрнатилган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21'ларнинг аниқ тақдимот санасини айтишди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!