Samsung 8-авлод Intel процессорли Notebook 3 ҳамда Notebook 5’ни тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1625
  •  02.04.2018 18:10

Samsung 8-авлод Intel процессорли Notebook 3 ҳамда Notebook 5’ни тақдим этди

Жанубий кореялик техногигант турли бошқа қурилмалар қатори, лаптоплар ишлаб чиқариш билан ҳам шуғулланади. Куни кеча у ўзининг навбатдаги икки русумдаги ноутбукларини расман намойиш қилди.

ЎҚИНГ: Энг ишончли ноутбуксозлар рейтинги эълон қилинди

Samsung’нинг янги лаптоплари замонавий трендларга мос тарзда – юпқа корпусли қилиб ишланган. Notebook 3 моделининг қалинлиги атиги 19.6 миллиметрга, Notebook 5’ники эса 19.9 миллиметрга тенг.


Булардан биринчисининг ўзи иккита вариантда чиқарилади: бирининг экрани диагоналига 14 дюймлик бўлиб, дисплейи HD форматида. Иккинчиси эса 15.6 дюймлик, FullHD форматли экранга эга. Samsung Notebook 5 эса биттагина вариантда тақдим этилган, унинг дисплейи ўлчами диагоналига 15.6 дюймли, FullHD форматида.

ЎҚИНГ: Қуввати энг узоққа етувчи 25 ноутбук

Юқорида кўрсатилган моделларнинг турли модификацияларида Intel компаниясининг 7 ёки 8-авлод процессорлари қўлланади. Ички хотира тарзида уларда SSD ёки SSD+HDD туридаги маълумот сақлагичлар бўлади. Ноутбукларнинг график адаптерлари ҳам турлича, NVIDIA MX150 (2 Gb) қўлланадиган модификациялар ҳам мавжуд. Тезкор хотиралари DDR4 форматида, аммо ҳажмини ҳозирча маълум қилишмаган. 14 дюймлик дисплейга эга лаптоп вазни 1.66 килограммга, қолган иккитасининг оғирлиги эса 1.97 килограммга тенг.

Notebook 3 ҳамда Notebook 5 лаптоплари Жанубий Кореяда шу ойнинг ўзидаёқ сотувга чиқарилиши айтилмоқда, тез орада уларнинг глобал савдоси ҳам бошланади. Бироқ ушбу янги ноутбукларнинг нархлари ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: Acer, Lenovo, HP, Dell ва бошқа ноутбукларнинг сўмдаги нархлари (2018 йил 28 март)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!