Samsung дунёдаги илк 8К ултра-кенг ўйин мониторини устида ишламоқда

Samsung дунёдаги илк 8К ултра-кенг ўйин мониторини устида ишламоқда

Samsung потфолиосида аллақачон 49 дюймли Odyssesy G9 5К ва 55 дюймли Odyssey Ark 4К каби бир-биридан ажойиб ўйин мониторлари бор. Бироқ, компания бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас, энди у 8К резолюцияли монитор чиқармочи.

AMD'нинг бир неча кун олдин бўлиб ўтган янги авлод график карталари тақдимоти давомида Samsung компанияси дунёдаги энг биринчи 8К монитор устида ишлаётгани эълон қилинди. Маълум бўлишича, у DisplayPort 2.1 хусусиятига эга бўлади ва бу биз монитор ҳақида билган ягона нарса. Батафсил маълумотлар келаси йилнинг январ ойида бўлиб ўтадиган CES 2023 тадбири очиқланади.

ЎҚИНГ: Samsung экспертлари Apple қачон букланадиган қурилмалар чиқаришни бошлашини айтишди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!