Samsung аккумуляторлари заводида ёнғин содир бўлди

  •   DiMaX
  •  1028
  •  08.02.2017 14:18

Samsung аккумуляторлари заводида ёнғин содир бўлди

8 февраль куни Хитойнинг Тяньцзинь шаҳридаги Samsung SDI компанияси заводида ёнғин юзага келди, деб хабар бермоқда Sina ахборот портали.

Манбага кўра, Уцин туманидаги алоҳида иқтисодий ҳудудда жойлашган корхона қуюқ тутун билан қопланган. Ҳодиса жойига ёнғин ўчириш ва бошқа тегишли хизматлар ходимлари зарурий машиналар билан етиб келишган. Бахтсиз ҳодиса қурбонлари ва жабрланувчилари ҳақида ҳозирча хабар берилмаган.

Мазкур завод Samsung корпорациясининг кўпчилик маҳсулотлари – уяли алоқа қурилмалари учун литий-ионли аккумуляторлар, кимёвий ток манбалари, шунингдек бошқа жиҳозлар ва материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Таъкидлаб ўтиш ўринлики, портлаб ва ёниб кетган Samsung Galaxy Note 7 қурилмаларига бунинг сабабчиси бўлган батареяларни айни шу завод етказиб берган.

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.