Samsung аллақачон Galaxy Note 20’ларни тайёрлаяпти: дизайни ва фарқларини расмларда кўрамиз

  •   DiMaX
  •  1716
  •  22.01.2020 09:58

Samsung аллақачон Galaxy Note 20’ларни тайёрлаяпти: дизайни ва фарқларини расмларда кўрамиз

Бутун дунё аҳли Galaxy S20 туркумидаги флагманларини кутаётган бир паллада Samsung ундан кейинги зўр смартфонини тайёрлашга киришган. Яъни, ўтган йил августда тақдим этилган фаблетлар – Galaxy Note 10’лар давомчиси ҳақидаги илк маълумотлар интернетга чиқди.

ЎҚИНГ: Арзонроқ Note10 чиқяпти

Ўз флагманлар туркумида бўлгани каби, компания ушбу фаблетларини ҳам «йигирматалик» ном билан – Galaxy Note 20 деб аташи кутилаётир. Samsung Electronics аллақачон Ҳиндистон Интеллектуал мулк бюросига смартфон ғилофини патентлаш учун ариза топширган. Патент тавсифи қисқа, аммо ундаги сурат Galaxy Note 20 дизайни ҳақида маълумот беради:

Расмга қараганда, Galaxy Note 20 корпусининг бурчаклари учли – бундай дизайн Samsung фаблетларини бурчаклари бирмунча думалоқланган Galaxy S ҳамда Galaxy A туркумларидан ажратиб туради.

ЎҚИНГ: Galaxy S20, S20+, S20 Ultra ҳамда Galaxy Z Flip нархлари кишини лол қолдиради!

Смартфон корпусидаги портлар ва стилус жойи учун ғилофда очилган тирқишлар амалдаги Galaxy Note 10 моделларига тўғри келмаётганидан ҳам маълумки, у айнан Galaxy Note 20 учун тайёрланган.

Кутилаётган планшетофоннинг асосий камераси дизайни ҳам бултурги асосий фаблетлардан фарқ қилиб, Note 10 Lite моделидагига ўхшайди. Лекин жорий йилнинг бошида намойиш этилган ушбу яримфлагмандан фарқли равишда, Galaxy Note 20 қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик аудиотирқишга эга эмас.

Samsung ўз анъанасига содиқ қолиб, Galaxy Note 20 моделларини шу йилнинг августида тақдим этса керак. Ҳозирча эса унинг асосий флагманларига эътиборни қаратаверамиз...

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S20, S20+, ва S20 Ultra'ларнинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!