Samsung аллақачон Galaxy S11 устида ишлаяпти: унинг кодли номи – Picasso!

  •   DiMaX
  •  1372
  •  20.05.2019 12:41

Samsung аллақачон Galaxy S11 устида ишлаяпти: унинг кодли номи – Picasso!

Жанубий кореялик корпорация Galaxy S10 туркумидаги флагманларини тақдим этиб, савдога ҳам чиқарган. Энди эса компания Galaxy Note 10 фаблети намойишига тайёргарлик кўрмоқда.

ЎҚИНГ: «Ўнта қўй нима бўлади!?» – Samsung яна камида тўртта моделда Galaxy A смартфони тайёрлаяпти

Интернетда эса аллақачон навбатдаги – Galaxy S11 флагмани хусусида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Хитойлик инсайдер Ice Universe кеча Twitter тармоғида эълон қилишича, унинг кодли номи Пабло Пикассо шарафига Picasso деб аталмоқда.

Айтиш керакки, Galaxy Note 10 модели ҳам рассом ва ихтирочи шарафига Da Vinci кодли номи билан аталган эди. Табиийки, Galaxy S11 моделининг техник хусусиятлари ҳақида ҳали бирор маълумот йўқ.

Samsung компаниясининг аллақачон бозорга чиқарган турли русумлардаги телефонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 451 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ 5G билан беллашувчи Galaxy A70 ҳам Terashop.uz’га етиб келди! Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 7 май)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!