Samsung аллақачон «Star» номли Galaxy S9 устида иш бошлаган

  •   DiMaX
  •  1808
  •  24.05.2017 17:34

Samsung аллақачон «Star» номли Galaxy S9 устида иш бошлаган

Samsung аллақачон ўзининг бўлажак флагмани – Galaxy S9 тайёрлашга киришганлиги хусусида аввал ҳам хабар берганмиз. Жанубий Кореянинг The Bell онлайн-нашрига кўра, мазкур моделга «Star» кодли номи берилган, сал йирикроқ модель эса «Star 2» деб номланмоқда.

Хабарларда айтилишича, мазкур қурилма устидаги ишлар муддатидан 3-4 ой аввал бошланган. Аммо унинг хусусиятлари ҳақида ҳозирча бирорта ҳам маълумот йўқ, деб ёзади Pocket-lint нашри. Девайснинг тақдимоти эса 2018 йилнинг апрель ёки май ойида бўлиши мумкин.

Ҳозирги флагман – Samsung Galaxy S8 моделининг кодли номи «Project Dream», Galaxy Note 8’ники эса – «Great». Нисбатан аввалги миш-мишларда Note 8’нинг кодли номи бошқачароқ бўлиши айтилганди, шунга кўра, Galaxy S9 моделини ҳам ишланмаларнинг дастлабки босқичида ўзгача номланиши эҳтимолиям мавжуд. Албатта, ҳали бу борада расмий маълумотнинг ўзи йўқ, шунинг учун юқоридаги хабарларнинг қанчалик тўғри чиқишини вақт кўрсатади.

Нима бўлганда ҳам, Galaxy S9 чиқарилишига бир йилдан камроқ вақт бор. Samsung ҳозирча ўз эътиборини кўпроқ Galaxy Note тизимидаги янги фаблетига қаратган. Дарвоқе, Note 8 Samsung’нинг янги авлод камера инновациясига эга бўлади. Унинг тақдимоти эса кузда – сентябрь ойида бўлиши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!