Samsung амаллади: Galaxy Fold икки хил версияда қайта чиқяпти, жиддий фарқлари бор

  •   DiMaX
  •  803
  •  27.06.2019 11:39

Samsung амаллади: Galaxy Fold икки хил версияда қайта чиқяпти, жиддий фарқлари бор

Galaxy Fold дисплейидаги носозлик туфайли Samsung ўз хатосини тан олиб, узр сўрашга мажбур бўлганди. Кейин компания сотувга қўйилган барча буклама смартфонларини қайтариб олган, яқинда эса қайта савдога чиқариши айтилган эди. Лекин...

ЎҚИНГ: Яна бўлмади: Samsung Galaxy Fold учун олинган буюртмаларни бекор қилишмоқда

Энди эса АҚШ Алоқа бўйича федерал комиссияси (FCC) сайтида Samsung Galaxy Fold ҳақида янги маълумот пайдо бўлди. Шунга қараганда, яқин орада америкаликлар яна қайишқоқ экранли мазкур инқилобий смартфонни сотиб олиш имконига эга бўлишади.

Шунингдек, Samsung Galaxy Fold икки хил версияда чиқарилиши ҳам маълум бўлди. Уларнинг асосий техник хусусиятлари ўзаро ўхшаш бўлса-да, жиддий фарқлари ҳам бор.

ЎҚИНГ: Флагманлардан аъло: Galaxy A90 смартфони Snapdragon 855 чипига ва 48 МПлик «учкўз» камерага эга!

Бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи версия биттагина nanoSIM-карта уячасига эга бўлиб, аккумуляторининг ток сиғими 4235 мА/соатга тенг.

Galaxy Fold’нинг иккинчи версияси эса 4G’гача бўлган уяли алоқа тармоқларида ишлайди, аммо унинг батареяси бақувватроқ – 4380 мА/соатлик! Бундан ташқари, ушбу версия дуал-SIM қурилма ҳамдир: nanoSIM-карта уячаси билан бирга, унга eSIM технологияси ҳам жорий этилган.

Ўтган ҳафта Samsung Display вице-президенти Ким Сон-чхоль (Kim Seong-cheol) ушбу смартфондаги муаммолар ҳал этилгани ва у бозорга чиқишга тайёр эканини айтганди. Бироқ Galaxy Fold’нинг қачон қайта тақдим этилиб, савдога қўйилиши ҳозирча аниқ эмас. Шу кунгача глобал савдога чиққан айрим Samsung телефонларини эса атиги 451 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Galaxy S10+ ва Galaxy A80 смартфонларини Samsung ҳали тақдим этилмаган Galaxy Note 10 Pro 5G’га алмаштириб бермоқчи!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!