Samsung антиқа смартфон патентлади – иккита сенсор экранли слайдер!

  •   DiMaX
  •  1127
  •  03.02.2018 12:08

Samsung антиқа смартфон патентлади – иккита сенсор экранли слайдер!

Жанубий кореялик техногигант бир замонлар жуда оммалашган слайдер форм-факторидаги телефонларни ёдга олишга қарор қилган кўринади. Аммо Samsung уларни замонавий талқинда қайта ишлаб чиқармоқчи.

ЎҚИНГ: Ноодатий дизайнга эга 10 та мобиль телефон

АҚШ Патентлар ва савдо белгилари бошқармаси (USPTO) томонидан шу кунларда Samsung’га берилган патентга кўра, кореяликлар тайёрламоқчи бўлган смартфон жуда ўзгача. Унинг асосий экрани олд панелни деярли тўлиқ эгаллаб олади; бундан ташқари, моддий тугмача ўрнига ҳам унда яна битта сенсор экран бор ва у ён томонга (!) сурилади.

Шу тариқа, тўлиқ дисплейли олд секция ёнбошга сурилиб, асосий экранни тўлдиради – қурилма улкан экранли катта смартфонга айланади. «Йиғилган» ҳолатида эса бу олд қисм асосий корпусни буткул ёпмайди.

ЎҚИНГ: Иккита iPhone X нархидаги Samsung W2018: қўш экранли премиум «раскладушка» расман тақдим этилди (+видео)

Суратларга кўра, корпуснинг орқа панелида асосий камера, ён панелида эса – овозни созлаш тугмачаси жойлашган.

Слайдер смартфон ғояси нафақат ноодатий, балки ҳатто ғалатироқ ҳам. Балки, бунақа тузилишга эга қурилма фильмлар томоша қилишда ёки матн теришда қўл келар. Лекин смартфон сифатида слайдер конструкцияси унча қулай бўлмаслиги аниқ.

Нима бўлганда ҳам, бу ҳали фақатгина патент, унинг ҳаётга татбиқ этилиш-этилмаслиги эса ҳозирча номаълум. Бунинг устига, Samsung’нинг 2018 йилга мўлжаллаган смартфонлари рўйхатида ғайриоддий форм-факторга эга қурилма ҳақида маълумот йўқ.

ЎҚИНГ: Сирли рўйхат: Samsung бу йил тақдим қиладиган смартфонлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!