Samsung деярли рақобатчилар бўлмаган бозорга кириб келмоқда

Samsung деярли рақобатчилар бўлмаган бозорга кириб келмоқда

Samsung ўтган йилнинг октябрида бармоққа тақиладиган ақлли қурилма учун патент топширган эди. Эндиликда маълум бўлишича, компания ақлли узук устида ишламоқда.

Жанубий Кореялик Naver нашрнинг маълум қилишича, Samsung бармоққа тақиладиган ақлли узук устида ишлашни бошлаб юборган. Маълум бўлишича, янги қурилма реал вақтда инсон саломатлик ҳолатини кузатиб бориш имконини беради. Сўнгги маълумотларга кўра, қурилма юрак уриш тезлигини ва қон босимини ўлчаш сенсори билан бирга ЭКГ сенсори билан жиҳозланади.

Samsung ақлли узуги қачон чиқарилиши ҳақида ҳозирча бирон нима дейиш қийин, лекин у эндигина бошланғич ишлаб чиқариш босқичида эканлигини ҳисобга олсак, унинг чиқарилиши бир неча йилдан кейинга тўғри келиши мумкин.

Ақлли узуклар ҳеч қанақа янги технология эмас ва улар аллақачон бозорда мавжуд. Аммо бундай маҳсулот кўпинча яхши танилмаган компаниялар томонидан тақдим қилинади. Samsung каби техно-гигант учун эса деярли рақобатчилар бўлмаган ушбу бозорда ўз ўрнини топиш унчалик қийин бўлмаслиги аниқ.

ЎҚИНГ: Samsung энг тезкор LPDDR5X DRAM хотирасини тақдим қилди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!