Samsung арзон Galaxy M туркумидаги илк 5G-смартфонини мақтаяпти

  •   DiMaX
  •  741
  •  12.04.2021 13:25

Samsung арзон Galaxy M туркумидаги илк 5G-смартфонини мақтаяпти

Жанубий кореялик техногигант яқинда ўзининг Galaxy M42 (ёки Galaxy M42 5G) смартфонини Geekbench сервисида текшириб кўрган. Ўшанда ва олдинги хабарларда бу қурилманинг бақувват батареяга ҳамда кучли Qualcomm чипига эга эканлиги тасдиқланган.

ЎҚИНГ: Samsung тақдим этиб улгурмаган ўта арзон смартфон аллақачон хусусият ва нархлари билан дўконга чиқди!

Samsung компанияси Galaxy M42 моделига бағишлаб тайёрлаган биринчи тизери интернетга чиқди. Гарчи унда айнан моделнинг номи айтилмаган бўлса-да, гап шу смартфон ҳақида кетяпти, дейди уни эълон қилган Мукул Шарма (Mukul Sharma):

Мазкур девайс Galaxy M туркумининг бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи илк вакили бўлиши кутилмоқда. Олдинроқ сизиб чиққан маълумотларга кўра, бу смартфон Galaxy A42 моделига жуда ўхшаш ёки унинг айнан клони бўлади. Унинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан эса мана бу мақоламизда тўлиқ танишиб чқиш мумкин.

ЎҚИНГ: 2021 йил бошида бутун жаҳонда энг кўп сотилган ўнта смартфон