Samsung арзон нархда юпқа ва металл корпусли планшет чиқарди

  •   DiMaX
  •  3118
  •  06.05.2020 08:04

Samsung арзон нархда юпқа ва металл корпусли планшет чиқарди

Жанубий кореялик техногигант Galaxy Tab S6 Lite русумли планшетини тайёрлагани ҳақида яқинда хабар берган эдик. Кеча – 5 май куни мазкур гаджет АҚШ ҳудудида сотувга чиқди.

ЎҚИНГ: Samsung смартфонлари ва планшетларида бепул TV Plus сервиси пайдо бўлади

Samsung ушбу қурилмасини номига яраша енгил ва юпқа қилиб чиқарган – корпуси металлдан ишланган бўлиб, 244,5х154,3х7 миллиметрлик ҳажмга ва 467 граммлик вазнга эга.

Лекин унинг энг эътиборга лойиқ жиҳати – нархидир. Тақдимотдан аввал Германиядаги Amazon интернет-дўконига тасодифан чиққанида, унинг нархи 399 евродан бошланиши кўрсатилган эди. Аммо океан орти мамлакатида Galaxy Tab S6 Lite бошланғич (4/64 ГБ тезкор/ички хотирали) конфигурацияда ундан анча арзон – 350 доллардан сотилади. Худди шундай «оперативка»га ва 128 гигабайтлик доимий хотирага эга варианти учун эса 430 доллар тўлашга тўғри келади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам MicroSD форматли карта ёрдамида хотирани кенгайтириш мумкин; тағин жамланманинг ўзига S Pen стилуси ҳам қўшилганини таъкидлаш ўринли.

Galaxy Tab S6 Lite диагоналига 10,4 дюймлик, тасвир аниқлиги 2000х1200 пикселлик IPS-дисплейга эга. Унинг «электрон юраги» – Samsung Exynos 9610 процессоридир. 7040 мА/соатлик аккумулятори планшетнинг битта қувват билан 13 соатгача ишлашига имкон беради. Унда яна Bluetooth 5.0, модули, стереодинамиклар, қулоқчин тирқиши, тегишлича 5 ва 8 мегапикселлик олд ва бош камералар мавжуд.

ЎҚИНГ: Барча смартфонлар учун Forza Street чиқди, лекин Samsung’чиларга алоҳида имтиёзлар бор! (+видео)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.