Samsung арзонроқ 5G-смартфонлар учун янги процессор тақдим этди

  •   DiMaX
  •  352
  •  27.05.2020 13:56

Samsung арзонроқ 5G-смартфонлар учун янги процессор тақдим этди

Qualcomm компанияси Snapdragon 600-туркумида 5G-модемли янги процессор ишлаб чиқаётгани маълум. Шунингдек, хитойлик компаниялардан бири ушбу чипсет базасида атиги 140 долларлик илк 5G-смартфонни тайёрлаяпти.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг «бегона» процессорли илк смартфони AnTuTu’да қўлга тушди!

Samsung компаниясининг Exynos туркумидаги мобил процессорлари асосан ўз смартфонларида қўлланишидан хабарингиз бор. Лекин хитойлик смартфонсознинг янги – Vivo Y70s смартфони айнан жанубий кореяликларнинг Exynos 880 5G чипсети базасида тайёрланаётгани ҳақида ёзганмиз.

Куни кеча Samsung мазкур 5G-процессорини расман тақдим этди ва унинг хусусиятлари аввалроқ чиққан Exynos 880 русумли 5G-процессордан салгина паст, холос. Яна бир қизиқ ўхшашлик – Exynos 980 ҳам биринчи бўлиб Vivo компаниясининг смартфонида қўлланган эди.

Умуман олганда, Exynos 880 модели айни дамда мавжуд бўлган 5G-процессорлар орасида самарадорлиги энг паст чипсет ҳисобланади. Шунга яраша унинг нархи ҳам паст бўладими ё йўқми – бунисини Samsung айтмаган.

ЎҚИНГ: AnTuTu янги рейтингда ҳар кимнинг жойини кўрсатиб берди (2020 йил май)

Шундай қилиб, 8 нанометрлик тех-жараёнга асосланган Exynos 880 5G процессори жамланмасига қуйидагилар киради:

  • 2,0 ГГц частотали иккита Cotrex-A77 ядроси;
  • 1,8 ГГц частотали олтита Cotrex-A55 ядроси;
  • Mali-G76 MP5 русумли график тезлатгич;
  • 5G NR Sub-6GHz технологиясини қўлловчи 5G-модем.

Айтиш керакки, Exynos 980 конфигурацияси ҳам айнан шунақа, фақат унда илғор кластерлар частотаси юқорироқ – 2,2 гигагерцлик. Шунга қараганда, Exynos 880 чипсети – шунчаки маркетинг юришига ўхшаяпти.

Бунинг устига, янги процессорда айрим жиҳатлар атайлаб пасайтирилган. Масалан, у фақат Full HD+ форматигача бўлган экранларни қўллаб-қувватлайди (Exynos 980 моделида бу кўрсаткич 4K UHD’гача). Шунингдек, Exynos 880 чипли смартфоннинг камераси 64 мегапикселгача бўлиши мумкин (Exynos 980 процессорида – 108 МПгача).

ЎҚИНГ: Дунёдаги барча 5G-тармоқлар харитаси ишга тушди: Марказий Осиёда биттагина мамлакат!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!