Samsung атиги 1 ГБ «оперативка»ли арзон смартфон чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  1558
  •  27.04.2018 11:48

Samsung атиги 1 ГБ «оперативка»ли арзон смартфон чиқаряпти

Смартфонларга тобора кучли процессор, катта ҳажмли тезкор хотира ўрнатиш урфга кираётган бугунги кунда Samsung компанияси аксинча йўналишда ҳам ўзини синаб кўришга қарор қилган кўринади. Яъни, унинг навбатдаги телефони бор-йўғи бир гигабайт ҳажмли тезкор хотирага эга.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S8 Lite ҳамда Galaxy A8 Star смартфонлари тақдимотга тайёр

Афтидан, мазкур девайс махсус Android Go операцион тизими бошқаруви остида ишлайдиган бўлади. Жанубий кореялик техногигант аллақачон бу қурилмасини Geekbench сервисида текшириб кўришга ҳам улгурган. Бенчмарк базасида у SM-J260G модел рақами билан қайд этилган. Мана унинг кўрсаткичлари:

Кўриб турганингиздек, бунақа техник хусусиятларга эга смартфон фақат «қирқилган» Android Go операцион тизимида яхши ишлай олади. Ахир, ҳозирги кунларда ҳатто ҳамёнбоп смартфонлар ҳам 2 гигабайт тезкор хотирага эга, бу моделда эса атиги 1 гигабайт. Аммо процессори нисбатан замонавий – Exynos 7570 чипи.

Мазкур гаджет бозорга Galaxy J2 Core номи билан тақдим этилиши тахмин қилинмоқда. Табиийки, юқоридаги хусусиятларига кўра, у ҳамёнбоп модел бўлиши эҳтимоли юқори. Унинг тақдимот санаси ҳозирча номаълум, лекин Samsung’нинг кўплаб смартфонларини Ўзбекистонда ҳам расмий кафолат билан харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Арзонлашган ва Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб бериладиган Samsung смартфонлари нархлари (2018 йил 26 апрель)