Samsung атиги 340 долларга Android 11, флагман процессор ва 7000 мАс батареяли камерофон чиқаряпти

  •   DiMaX
  •  2625
  •  04.02.2021 11:50

Samsung атиги 340 долларга Android 11, флагман процессор ва 7000 мАс батареяли камерофон чиқаряпти

Яқиндагина Samsung бирданига бешта янги – арзон ва ҳамёнбоп смартфонлар ҳақида айрим маълумотларни ўз сайтларига чиқарган эди. Шулардан бири – Galaxy M02 моделини компания куни кечагина Ҳиндистонда тақдим қилди.

ЎҚИНГ: Энг кутилаётган Samsung смартфонини илк расмий суратда ҳар томонидан кўрамиз!

Энди эса ўша бешта смартфондан яна бири – Galaxy F62 модели ҳақида айрим маълумотлар пайдо бўлди. Улардан асосийси – Samsung бу смартфонига ўзининг Exynos 9825 чипсетини ўрнатяпти. Бу жиҳати смартфон аввалроқ Geekbench сервисида тест топширганида аниқланган эди. Эслатиб ўтамиз, бу – компаниянинг Galaxy Note 10 ҳамда Galaxy Note 10+ флагманларида қўлланган процессордир.

Galaxy F62 моделининг яна бир муҳим жиҳати – аккумулятори нақ 7000 мА/соатлик ток сиғимига эга эканлигидир. Смартфоннинг экрани Super AMOLED матрицали бўлиб, ўлчами диагоналига 6,7 дюйм келади.

ЎҚИНГ: Samsung ўзининг Galaxy Z Flip букламафонини Trade-in дастури доирасида атиги 200 доллардан сотяпти!

Бу гаджетнинг бош камераси тўрт модулли, унинг асосий датчиги эса 64 мегапикселлик аниқликка эга. Селфи ишқибозларига ҳам Galaxy F62 маъқул келади – унда 32 мегапикселлик олд камера бўлади.

Samsung ушбу девайсини қадоқданоқ энг янги – Android 11 операцион тизим талқини базасидаги One UI 3.1 график қобиғи билан таклиф этади. унинг тезкор ва доимий хотира ҳажми эса тегишлича 6 ва 128 гигабайтлик бўлишини айтишмоқда.

Камида икки хил – кўк ва яшил рангли корпусларда ишлаб чиқарилувчи Galaxy F62 премьераси яқин орада бўлиб ўтиши керак, лекин куни аниқ эмас. Шунга қарамасдан, смартфоннинг нархи маълум: уни Ҳиндистонда намойиш этиб, 340 долларга тенг нархда маҳаллий бозорга чиқаришади.

ЎҚИНГ: 15 хил Samsung смартфонига Android 11 базасидаги OneUI 3.1 прошивкаси келади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!