Samsung автономлиги нақ 18 соатга етувчи ҳамёнбоп симсиз қулоқчин чиқарди

  •   DiMaX
  •  513
  •  30.11.2020 09:33

Samsung автономлиги нақ 18 соатга етувчи ҳамёнбоп симсиз қулоқчин чиқарди

Жанубий кореялик етакчи компания беш йил муқаддам Level U русумли симсиз қулоқчин намойиш этган эди. Бу – бўйинга тақиб олинадиган ушлагичга эга, лекин смартфон ё ноутбук портига уланмайдиган аксессуардир. Samsung энди унинг иккинчи авлодини тақдим этиб, ўз юртида 47 долларга тенг нарх билан сотувга қўйди.

ЎҚИНГ: Apple’ни масхара қилгач, Samsung ўзи ҳам смартфонлар қадоғидан муҳим аксессуарларни олиб қоляпти!

Ушбу қулоқчин Level U2 деб номланган бўлиб, янги – Bluetooth 5.0 интерфейси билан таъминланган. Қулоқчин паллалари 12 миллиметрлик, умумий вазни 41,5 грамм келади. Бўйиндаги қисмида қулоқчин фаолиятини бошқариш учун тўртта тугмача ўрнатилган.

Samsung Level U2 моделининг ўзига хосликларидан бири – аккумуляторини битта тўлдирганда, тугагунича 18 соат мусиқа тинглаш мумкин. Телефон қўнғироқлари режимида унинг автономлиги 13 соатга, кутиш режимида эса 500 соатга етади. Бу аксессуарни қувватлаш учун корпусида замонавий USB-C порти қўлланган.

Қулоқчин 20 герцдан то 20 килогерцгача частотали овоз диапазонини қўллаб-қувватлайди. Лекин у Samsung Scalable Codec’дан бошқа кодекларни қўллаб-қувватламайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi атиги 13 доллардан бошланувчи иккита симсиз қулоқчин тақдим этди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!